Сабзавордаги тарихий обидалар
-
Сабзавор жоме масжиди
Бугунги кунда Сабзавор шаҳри Эрон шимоли-шарқидаги илмий, маданий, исломий ва тарихий марказлардан бири ҳисобланади.
Айниқса, ушбу шаҳарни мамлакатнинг тарих ва илм тимсоли сифатида билишади. Мазкур шаҳарда кўплаб университетлар, маданий марказлар ва илмий ҳавзалар мавжуд. Буларнинг барчаcи шаҳарнинг узоқ ўтмишга эга бўлгани ва халқининг маданият севарлигини кўрсатади.
Мазкур қадимий шаҳарда турли даврлар давомида кўплаб етук мутафаккирлар етишиб чиққан. Ҳожи Мулло Ҳодий Сабзаворий ислом оламининг етук файласуфи сифатида тарих хотирасида абадий қолган. Буюк эронлик тарихчи Абулфазл Байҳақий ҳам ушбу шаҳарда таваллуд топган ва ушбу диёрда вафот этган. Кўплаб машҳур шоирлар ҳам ушбу шаҳарда дунёга келиб, фаолият кўрсатишган.
Сабзавор ўтган даврларда Ипак йўлида қарор топган эди ва бугунги кунда ҳам Теҳрон-Машҳаднинг асосий йўли мазкур туман марказидан ўтади. Сабзавор шаҳридан ўтувчи йўллар Хуросон жанубини Хуросон шимоли ва Теҳрон билан боғловчи муҳим йўллар ҳисобланишади. Сабзаворни Хуросон дарвозаси сифатида ҳам тан олишади. Ҳозирги вақтда ҳам ушбу шаҳар Машҳад ва Нишобурдан кейин Хуросони Разавийнинг учинчи бўлган йирик шаҳарларидан ҳисобланади. Сабзавор шаҳри вилоятда тижорат марказларидан бири ҳисобланади. Шаҳар аҳолисининг аксарияти тижорат билан шуғулланади ва мазкур минтақадан пахта, ипак толаси, ғалла ва зира хорижий мамлакатларга экспорт қилинади. Айниқса, Сабзаворнинг зираси жаҳон бозорларида муҳим ўринга эгадир.
Сабзавор туманининг маркази Сабзавор шаҳрида мавжуд тарихий ва қадимий обидалар ҳамда диққатга сазовор бўлган жойларданг бири бу Сабзавор жоме масжидидир. Сабзавор жоме масжиди ушбу шаҳарнинг қадимий ёдгорликларидан ҳисобланади. Унинг масоҳати 4000 квадрат метрни ташкил этади. Мазкур масжид айвонлар, ҳовли , ҳужралар ва ривоққа эгадир. Ҳозиргача ушбу масжид кўп марталаб таъмирланган ва унинг айрим қисмлари қайта қурилган. Масжиднинг икки минорали айвони тепасида ҳижрий- қамарий 1292 йили ёзилган катибалар мавжуд. Масжиднинг шимоли қисмидаги аркларда сафавия даврида ҳижрий -қамарий 979-1136 йилларда ёзилган тошбитиклар ҳам мавжуд. Масжид биноси етти рангли коши (плитка)лар билан безатилган ва ҳижрий саккизинчи асрнинг меъморчилик намуналаридан ҳисобланади.
Археологларнинг тадқиқот ишлари асосида маълум бўлишича, Хусрувгерд минораси Хуросон Разавий вилоятидаги энг баланд тарихий бинордан ҳисобланади. Ушбу минора Ипак йўлидан ҳаракат қилувчи карвонларга йўл кўрсатиш учун қурилган. Бу минора денгиз маёғидек тожирларга саҳроларда тўғри ҳаракат қилишлари учун хизмат қилган. Сабзаворда бунёд этилган ушбу минора саҳрода яшовчи одамларнинг дўстлиги, меҳрибонлиги ва меҳмондўстлигининг бир тимсолидир.
Хусрувгерд минорасининг тарихи ҳижрий-қамарий олтинчи асрга бориб тақалади. Уни ҳижрий-қамарий 505 йилда салжуқийлар ҳукумати даврида қуришган. Ғиштдан қурилган ушбу саккиз қирали миноранинг баландлиги 38 метрни ташкил этади. Сабзаворнинг мазкур минораси қамарий олтинчи асрнинг энг гўзал минораларидан саналади. Сабзаворда етук шахсиятлар яшаб ўтишгани борасида ҳам ишора қилдик. Ҳожи Мулло Ҳодий Сабзаворий мазкур минтақа ва Эроннинг машҳур ориф ва файласуфларидан ҳисобланади. У қамарий 1212 йилда Сабзаворда таваллуд топган ва болалик давридан бошлаб диний илмларни ўзлаштиришни бошлайди. Кейинчалик Машҳад ва Исфаҳон шаҳарларига сафар қилганидан кейин яна Машҳадга қайтади. Ушбу шаҳарда у ҳикмат, фиқҳ ва тафсирдан дарс беришни бошлайди.