Энг бой давлат раҳбарлари кимлар? (фотожамланма)
(last modified Wed, 30 Jan 2019 08:58:11 GMT )
Январ 30, 2019 13:58 Asia/Tashkent
  • Энг бой давлат раҳбарлари кимлар? (фотожамланма)

Давлатлар раҳбарлари – президентлар, бош вазирлар, подшоҳларнинг ҳам ўз ҳаёти бор. Ҳар бир инсон сингари улар ҳам шахсий маблағларига эга. Давлат раҳбарлари орасида миллиардерлар ҳам талайгина.

Давлатлар раҳбарлари – президентлар, бош вазирлар, подшоҳларнинг ҳам ўз ҳаёти бор. Ҳар бир инсон сингари улар ҳам шахсий маблағларига эга. Давлат раҳбарлари орасида миллиардерлар ҳам талайгина.

АҚШ президенти нафақат бойлигини яширади, балки зўр бериб кўз-кўз қилишни хуш кўради. У бир вақтлар 10 млрд доллар бойлиги борлигини эълон қилган. Ҳозирда президент учун мўлжалланган йиллик 400 минг доллардан бюджет учун воз кечиб, рамзий 1 доллар ҳақ олади. Трамп АҚШнинг энг бой президенти сифатида тарихга кирган.

Ҳозирда сўнгги маълумотларга кўра унинг тасарруфида 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ жамланган.

Қатар амири, шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бу давлатнинг тўртинчи амири ҳисобланади ва 2013 йилда отаси ўғли фойдасига тахтдан воз кечганидан кейин ҳокимият тепасига келган. Ўша пайтда 33 ёшда бўлган шайх энг ёш монарх ва энг ёш давлат раҳбарларидан бири эди. Турли маълумотларга қараганда, амирнинг бойлиги 8-10 млрд долларни ташкил қилади. Унинг бошқарувида Qatar Investment Authority гуруҳи жуда кўп соҳаларга инвестиция киритган.

Гарчи Нидерландия қироллигида конституцион монархия ҳукм сурса-да, мамлакатнинг еттинчи қироли Виллем-Александр Клаус Георг Фердинанднинг бойлигига ҳавас қилса арзийди. У 2013 йилда ўз онаси, қиролича Беатрикснинг тахтдан ўз ўғли фойдасига воз кечиши ортидан қиролга айланган. Халқаро майдонда ҳам қиролнинг нуфузи баланд.

Дубай амири бир вақтда БААнинг вице-президенти, бош вазири ҳам ҳисобланади. Унинг ва улкан оиласининг бойлиги ҳақида турли маълумотлар бор. Айримларида амирнинг 5 млрд долларлик давлати ҳақида гапирилса, бошқа ҳисоб-китобларга кўра Ол Мактум ва оиласи 30 млрд долларлик бойликларни тасарруф этиши маълум қилинади. Нима бўлганда ҳам амир жуда бадавлат ва ўз амирлигининг бош шаҳри – Дубайни эртаклар ҳамда ҳашамат масканига айлантира олган.