Турбати Ҳайдария тумани
-
Турбати Ҳайдария туманидаги тарихий ёдгорлик
Хуросоний Разавийнинг бошқа муҳим туманларидан бири Турбати Ҳайдария ҳисобланади.
Кошмар туманининг муҳим биноларидан бири Саййид Ҳасан Мударриснинг мақбарасидир. У Эроннинг етук диний ва сиёсий шахсиятларидан эди. Оятуллоҳ Саййид Ҳасан Мударрис шамсий 1249 йилда Исфаҳон вилоятида жойлашган Ардастон қишлоқларининг бирида таваллуд топган. У 16 ёшидан бошлаб диний фанларни Исфаҳон шаҳрида ўзлаштиради ва сўнгра Нажаф шаҳрига бориб, диний ҳавзада 7 йил таҳсил олганидан кейин Исфаҳонга қайтади. У тезда сиёсий фаолиятларни бошлайди ва кейинчалик мамлакат парламенти аъзоси ҳам бўлади. У кўзга кўринган олим сифатида парламент аъзоси бўлган эди ва яна олтинчи маротаба парламент аъзоси сифатида сайланган эди ва ушбу даврларда Ризохон Паҳлавийнинг мустабид режимига қарши мантиқий ва маъқул йўллар билан фикрини баён этарди. У нафақат сиёсатни диндан айро билмасди ва Англиянинг мустамлакачилик сиёсатларига ҳамда унга қарам бўлган Ризохон Паҳлавийнинг режимига қарши ҳам курашарди.
Мударриснинг шоҳга қарши тутган мавқеси Ризохонни ғазаблантирган эди ва шоҳ таҳдид ва террор қилиш хатари билан Мударрисни йўлидан қайтармоқчи бўлади. Бироқ Мударрис ўзи танлаган йўлдан қайтмасди. Шунда шоҳ яккалатиб қўйиш учун Мударрисни Машҳаднинг узоқ қишлоқларига сургун қилади ва сўнгра уни Кошмарга юбориб, ўша ерда уни қамоққа олади.
Мударрис истибдодга қарши курашишга ва исломий ақидаларига ҳамон содиқ қолган эди. Шу сабабдан Ризохон 1316 йилнинг рамазон ойида уни қатлга етказиш фармонини беради. Унинг хавфсизлик ходимлари Мударрисни Кошмар қамоқхонасида шаҳодатга етказишади. Унинг мақбараси сафавийлар давридаги меъморчилик санъати асосида қурилган бўлиб, мовий гунбаз, катта хона ва тўрт айвондан ташкил топган ва одамларнинг зиёратгоҳига айланган.
Айтиш лозимки, Кошмар тумани муносиб об-ҳавога эга бўлгани боис гўзал табиий манзараларга ҳам бойдир. “Кўҳи Сурх” туристик минтақаси бунга яхши мисол бўла олади. Мазкур минтақа турли иқлим ва баландликлари туфайли хилма-хил ўсимликлар ва шифобахш гиёҳлар билан тўлиб-тошган. Унда жойлашган ва хос тарзда қурилган чиройли қишлоқлар ҳам ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига жалб этиши мумкин.
Хуросоний Разавийнинг бошқа муҳим туманларидан бири Турбати Ҳайдария ҳисобланади. Ушбу туман ҳудудлари шарқ томонидан Тойбод, Турбати Жом ва Раштхор туманлари ғарб томонидан Кошмар ва шимол томонидан Машҳад, Нишопур, Фураймон ва жануб томонидан Меҳвалот тумани билан чекланган. Турбати Ҳайдария туманининг тарихи Исломдан олдинги даврлар, яъни Ашконийлар ҳукмронлиги даврига бориб тақалади ва ўша замонларда “Зова” дея аталган. Ҳижрий олтинчи асрда машҳур ориф Қутбиддин Ҳайдар вафот топганидан кейин мазкур минтақа унинг номи билан аталган. Турбати Ҳайдария минтақасининг шаҳар ҳаёт тарзи ва шаҳар сифатида танилганининг тарихи эса кўпроқ Савафия даври билан боғлиқдир. Турбати Ҳайдария шаҳрининг ривож ва равнақ топиши икки юз йил олдин қожория асрида Исҳоқхон Қароий ҳокимияти даврига тўғри келади.