Америка ва Арабистон "Ал-Қоида" гуруҳини барча томонлама қўллаб-қувватламоқда
(last modified Thu, 07 Feb 2019 07:09:37 GMT )
феврал 07, 2019 12:09 Asia/Tashkent
  • Америка ва Арабистон \
    Америка ва Арабистон \"Ал-Қоида\" гуруҳини барча томонлама қўллаб-қувватламоқда

Американинг Си Эн Эн ахборот агентлиги сешанба куни Яман урушида араб коалициясини жиҳозлантирган Вашингтоннинг қурол-яроқларини Арабистон "Ал-қоида" террористик гуруҳи ихтиёрига топширган,-деб хабар тарқатди.

Вашингтон Ол-Саъудни қурол-яроқлар билан таъминлашига қўшимча, саъудиялик коалиция самолётларига ёқилғи етказиб бериш ва Яманга қарши урушда ҳарбий амалиётларнинг маълумотлари ва мақсадларини аниқлаш, таҳлил этиш ва бошқаришга кўмак бермоқда.  

Вашингтон Яманга қарши золимона урушни қўллаб-қувватлайдиган асосий мамлакат ҳисобланади ва буни "аср муомаласи" сояси остида 500 миллиард доллар маблағ ҳажмида Арабистонга қурол-яроқ сотиш билан исботлади. 

Ғарб аслаҳалари билан Саъудия Арабистонини жиҳозлантириш шундай бир вазъиятда амалгша оширилмоқдаким, бу мамлакат Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизлик ва тинчликни барқарор этишга қаршилик қилмоқда ва мавжуд далиллар Ол-Саъуд ва ваҳобизм оқими такфирий гуруҳларни ошкора ёки махфий тарзда қурол-яроқ билан таъминлаётганини кўрсатади.   

Бироқ, Америка ўзининг иккиюзламачи сиёсатларини давом эттириб, террористик гуруҳлар, жумладан "Ал-Қоида" гуруҳи билан қарши кураш олиб боришга иддао қилади ва ана шу баҳона билан қайта-қайта Яман халқи ва ҳукуматининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этмоқда. Бу масала бўйича охирги ойлар давомида бир неча маротаба "Ал-Қоида" террористик гуруҳи унсурлари билан қарши курашиш баҳонаси билан америкалик кучлар Яманга кирди деган хабарлар тарқатилди.

Бу масала эса Америка Арабистон билан бирга минтақада шубҳали сайъ-ҳаракатларини амалга ошираётганидан далолат беради. "ИШИД", "Ал-Қоида" ва "Толибон" террористик гуруҳлар Саъудиядаги ваҳобизм тафаккуридан келиб чиққан гуруҳлар ҳисобланади. 

Арабистон салифийлик ва ваҳобизм оқимларини ривожлантирадиган мамлакат унвонида дунёнинг турли минтақаларига террористларни жўнатиш ва уларни тайёрлаш манбасига айланган.

Бундай бир шароитда, Вашингтон ҳам Риёз билан ҳамкорлик қилиш, ўзининг манфаат кўриш сиёсатлари шунингдек ўзининг ғаламиз мақсадларига эришиш йўлида террористик гуруҳларнинг фаолиятларидан янада кўпроқ даромад олиш доирасида террористик гуруҳлар ва оқимларни кенг кўламда қўллаб-қувватлашни ўз ишчи дастурига киритган. 

Тарқатилган хабарларга кўра, дунё миқёсида ногтинчликлар, экстремизм ва терроризмнинг кенг тарқалиши Американинг барча томонлама ҳимоятлари остида ваҳобизм тафаккурини ривож-равнақ бериш йўлида Саъудия Арабистони сиёсатларининг самараси ҳисобланади.      

 

Ёрлиқ