Хитойлик мультимиллионер ҳамқишлоқларига пул тарқатди (видео)
(last modified Wed, 13 Feb 2019 05:41:18 GMT )
феврал 13, 2019 10:41 Asia/Tashkent

Хитойлик мультимиллионер Чжэн Дацин ҳамқишлоқларига 12 миллион юань пул (1,7 миллион доллар) тарқатди.

Олтмиш ёшли миллионер Сичуань провинциясида жойлашган ўзи туғилган қишлоқ Динцицяога борган. У ерда маҳаллий аҳоли билан учрашиб, уларга совғалар улашган.

Дацин 50 ёшдан ошган кишиларга 9 миллион юань нақд пул (1,3 миллион доллар), шунингдек, 3 миллионлик маиший техника (443 минг доллар), жумладан, кондиционер, совитгич ва телевизорлар тарқатган. Қайд этилишича, пул дастасининг қалинлигидан ҳар бирини қизил ип билан ўрашга тўғри келган. Ҳар бир пул дастасида 2 мингдан (295 доллар) 6 минг юангача (886 доллар) бўлган.

Шунингдек, маҳаллий аҳолининг 60 ёшдан ошган кишиларига вертолётда бепул саёҳат ташкиллаштирган.

Чжэн Дацин – Xinjiang Tiandi Group корпорациясининг раиси. У камбағал оилада туғилган. 1985 йил Урумчи шаҳрига кўчган ва у ерда ўз бизнесига асос солган.