Америкада фавқулодда вазъият эълон қилиниши Трампнинг давлат тунтаришми?
(last modified Sun, 17 Feb 2019 07:54:05 GMT )
феврал 17, 2019 12:54 Asia/Tashkent
  • Америка президенти Дональд Трамп
    Америка президенти Дональд Трамп

Бир неча ҳафта таҳдидлардан кейин Америка президенти Дональд Трамп охир-оқибат миллий фавқулодда вазъиятни эълон қилиб, конгресс ва асосий қонунни эътиборга олмасдан Мексика ва Америка ўртасида чегара деворини қуриш учун 8 миллиард доллар маблағни ихтисос берди.

Трамп миллий фавқулодда вазъиятни эълон қилиш фармонига имзо қуйишидин олдин журналистлар билан қилган сўҳбатида, бугун мен фавқулодда миллий вазъият фармонига имзолаш ва уни тасдиқлаш ниятидаман, чунки биз қабул қилиб бўлмайдиган гиёҳванд моддалар ва қонунбузарларнинг мамлакатимизга кириб келашларига гувоҳ бўлмоқдамиз,-деб айтди. 

Трамп бу қарор билан тахминан 1.5 миллиард АҚШ долларига тенг Конгресс томонидан молиялаштириладиган маблағлар билан бирга мудофаа ва молия вазирлиги бюджетидан 6,5 миллиард доллар маблағни Мексика чегара деворини қуришга ихтисос беради. 

Америка президенти яна қайта Федерал давлат фаолиятини тўхтатишнинг олдини олиш зимнида, сайловолди рақобатларда берган ўз ваъдасини амалда татбиқ этишни мақсад қилган. 

Трамп гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилувчи бандаларнинг аъзолари, жинояткорлар ҳамда ноқонуний муҳожирларнинг кириб келишларидан қурқитиш фазосини яратиш билан ўзининг сиёсий  мухолифлари устидан ғалаба қозонишни хоҳлайди. 

Бироқ, демократларнинг Конгрессдаги партия раҳбарлари, айрим давлат прокурорлари ва федерал суд судялари Трамнинг қабул қилган ушбу қарори устидан шикоят қилишади,-деб эълон қилишди. 

Парламент ва Сенатдаги демократлар раҳбарлари Нанси Плоси ва Чак Шумер Америка президенти сайловолди ваъдаларини ижро этиш учун Конгресс бюджетини ихтисос беришни давлат маблағларини ўғирлаш деб аташди.  

Трампнинг қабул қилган охирги қарори нафақат Америка президентининг партиядошлари ёки конгрессни қўллаб-қувватламайди, балки конгресснинг пайшанба куни қабул қилган қарорини ҳисобга олмаслик ҳисобланади. Шунинг учун демократлар бу амални қупол давлат тунтариши, мамлакатнинг масъул ташкилотлари ўртасидаги мувозанатнинг барҳам топиши ва Американинг асосий қонунини ошкора поймол қилиш деб билишди. 

Албатта, шундай назарга ташланадиким, Трамп ва унинг маслаҳатчилари Федерал Олий судда консерваторлар судяларининг сон жиҳатидан устунлик қилишларини ҳисобга олганлар ва улар охир-оқибат Оқ Уйнинг бир нечита мамлакатлар фуқаролари, айниқса исломий мамлакатлар фуқароларининг Америкага сафар қилишларига монеа яратиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлайдилар,- деб умид қилишмоқда. 

Бироқ, агар Американинг энг олий ҳуқуқ ва суд органи унвонида Федерал Олий суд Трампга ўхшаб қонунбузарлар ва ноқонуний муҳожирларнинг кириб келишларини мамлакатга қарши хавфсизлик таҳдид деб билмасалар, унда Америка президентининг баҳсли қарорини қўллаб-қувватламасликлари ҳам муқаррар.  

Ёрлиқ