Шуш тумани
-
Хузистон вилоятидаги Шуш шаҳри
Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан яни бири Шуш минтақаси бўлиб, вилоят шимоли-ғарбида ва Теҳрон-Аҳвоз транзит йўли ёнида жойлашган
Мазкур туманнинг масоҳати 3577 квадрат километрни ташкил этади. Шуш шаҳри туман маркази ҳисобланадики, бир замонлар дунёнинг муҳим марказларидан бири бўлган. Тарихий ёдгорликлар ва қадимийлик жиҳатидан ҳам Шуш тумани муҳим бўлган минтақалардан ҳисобланади. Мазкур қадимий шаҳарга тарих давомида кўп марталаб душманлар томонидан ҳужум қилинган. Бироқ Шуш шаҳри доимий тарзда ўзини қайтадан тиклай олган. Мазкур минтақадги тарихий ёдгорликлар нодир хазиналар сифатида дунё аҳли диққатини ўзига жалб қилган.Шуш шаҳрини ривожлантирган биринчи қавм эйломликлар ҳисобланишади ва улар мазкур минтақада милоддан 3000 йил олдин яшаб, Шуш шаҳрини обод қилишган. Ушбу минтақани Ахамонийлар сулолалари ишғол этилган вақтда ҳам Шуш ўзининг азаматини қўлдан бермаган. Ахамонийлар шоҳларидан бўлган Дориюш ушбу шаҳарни ўзининг қишки пойтахти сифатида танлаган эди. Мусулмонлар ғалабасидан кейин ҳам муайян муддатгача Шуш шаҳри ўзининг тараққиёти ва шуҳратини сақлаган эди.
Шуш шаҳри қадимги даврдан бошлаб ҳозиргача бир неча маротаба номини ўзгартирган. Ўтмишда фаолият қилган жуғрофия илми билимдонлари ўзларининг асарларида Шуш шаҳрининг Ўрта асрдаги азамати ҳақида ишоралар қилишган. Мазкур минтақада ишлаб чиқарилган хом ипак ҳамда кўп миқдорда етиштирилган найшакар ва цитрусли мевалар ҳам Шушнинг шуҳратини ошишига сабаб бўлган, албатта.
Дониёл Наби (а) нинг мутабаррака мақбараси ҳам ушбу шаҳарга хос маънавий ва диний шукуҳ берган. Шуш шаҳри ва Шоюр дарёси ёнида жойлашган Дониёл Набий мақбараси ҳашаматли, гўзал ва машҳур бинодан иборатдир. Узоқ йиллар давомида Шуш шаҳрини ушбу улуғ пайғаибарнинг номи билан танишади.
Ҳазрат Дониёл (а) Илоҳий ва Бани Иcроил пайғамбарларидан бири бўлиб, Таврот китобида бир боб ушбу пайғамбарга ихтисослаштирилган. Кўплаб ривоятлар ва диний манбаларда ҳам бу пайғамбар ҳақида маълумотлар берилган. Дониёл пайғамбар (а)Довуд наслидан бўлиб, Нибиюллоҳ лақабига ҳам эга бўлган ва ул ҳазрат Ахамонийларнинг буюк шоҳлари Куруши Кабир ва Дориюш даврида яшаган.Дониёл пайғамбар (а) болалик вақтида Байтулмуқаддас очилганидан кейин милоддан 605 йил аввал Бухту Нусар томонидан асирликка олинади ва унинг қавмидан бўлган бир гуруҳ одамлар билан Бобилга олиб келинади. Ушбу шаҳарда ҳукмдорнинг фармонларига бўйсунмаганидан кейин ул ҳазрат кўплаб қийноқларга дучор бўлади. Кейинчалик эса илмли ва фозил эканлиги маълум бўлгач, катта ҳурматга сазовор бўлади. Бухту Нусар вафот этгани ва Бобил Ахамонийлар шоҳи Куруш томонидан ишғол этилганидан сўнг Дониёл пайғамбар (а) Байтулмуқаддасга қайтади. Аммо бир неча муддат ўтгач, ул ҳазрат Аҳвозга боради ва Шуш шаҳрида оламдан ўтади. Қадимги эронликлар Дониёл пайғамбар (а) реҳлатидан кейин, ўзларининг удумларига кўра, ҳазрат Дониёл (а)нинг пок жасадларини мумиёлаб, бир тепа устида қурилган кичик хонада жойлаштиришади ва хона эшигини қулфлаб ва муҳрлаб қўйишади.