Пентагон Яман урушида Арабистонни қўллаб-қувватлашни давом эттирмоқчи
Саъудия коалициясининг Яман халқига қарши 2015 йили март ойидан бошлаган золимона урушидан тўрт йил ўтмоқда ва Американинг Саъудия Арабистонини қўллаб-қувватлаш масаласи эса Оқ Уй ва Конгресс ўртасида ихтилофнинг келиб чиқиши сабабига айланган.
Америка Яман урушида Бирлашган Араб Амирликлари ва Сауъдия Арабистонига ҳарбий ва жосуслик маълумотлар ҳамда лагистик кўмаклар етказиб беришга катта ёрдам берди. Америка Яман уруши жараёнида саъудиялик ва иморотликларнинг қирувчи самолётларига ёқилғи етказиб бериш ва саъудияликларга турли жосуслик маълумотларни бериш амалиётларида Саъудия коалициясига катта ёрдам берди.
Агарчи Пентагон 2018 йил ноябр ойида саъудиялик самолётларга ёқилғи етказиб беришни тўхтатишларини эълон қилган бўлсада, аммо ҳалигача саъудиялик коалиция амалиётларни режалаштириш, жосуслик ва таълим бериш ишларида америкалик ҳарбийларнинг кўмаклари ва қурол-яроқларидан баҳраманд бўлмоқда.
2018 йил октябр ойида Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида саъудиялик мухолиф машҳур журналист Жамол Қошиқчини фожиали тарзда ўлдириш ва Саъудия режимини жазо бериш учун оммавий афкорнинг босими ва қайта-қайта талаб қилишлари, Америка халқи ҳамда дунё аҳлининг аксиламал кўрсатишлари Яманга қарши ноинсоний урушга қарши саъудиялик коалицияни Американинг ҳимоят этишни тўхтатиш масаласи жиддий текширилиши сабабига айланди.
Бу масалада Америка намояндалар мажлиси 13 феврал куни қарор қабул қилиб, Америка президенти Дональд Трампдан 30 кун давомида ушбу мамлакатни тасир остига қарор берадиган ёки Ямандаги барча низоларда иштирок этишга якун беришни талаб қилди.
2018 йил декабр ойида Америка Сенати ҳам бунга ўхшаш лойиҳани тасдиқлади. Уша вақтда 56 нафар сенатор бу лойиҳага ижобий овоз беришди, аммо бу қарор намояндалар мажлисининг уша вақтдаги раиси Пол Раённинг мухолифати билан натижа бермади.
Аммо бу лойиҳа Сенатда тасдиқланиши учун Трамп саъудиялик калицияга кўмак беришни тўхтатиш дастурини содир этиши керак ёхуд вето ҳаққидан фойдаланиб уни қабул қилмасдан конгрессда қаршилик кўрсатиши лозим.
Трамп бу лойиҳага қарши вето эълон қилса, Сенат ва намояндалар мажлиси аъзоларининг учдан икки қисми бу лойиҳага қайта овоз беришларига тўғри келади ва Америка президенти эса буни қабул қилишга мажбур бўлади.
Демократлар қўлида бўлган намояндалар мажлисининг қабул қилган бу қарори Пентагоннинг мухолифатига юзмаюз бўлган. Бу ҳақда Америка армияси марказий қомондонлиги штабининг ўринбосари Девид Хилл Америка Яман урушини қўллаб-қувватлайди,-деб эълон қилди. Девид Хилл Франция ахборот агентлиги билан қилган сўҳбатида, АҚШ ноҳарбийларнинг ўлимини камайтириш мақсадида араб коалициясини қўллаб-қувватлайди,-деб иддао қилди.
Америка етакчи қомондонининг бундай иддао қилиши Яман урушида саъудиялик коалиция содир этган уруш жиноятларининг ҳақиқатига зид баён этилган иддаодир. Америка Арабистонга энг кўп қурол-яроқ сотувчи мамлакатлардан бири ҳисобланади. Бирлашган Араб Амирликлари ва Арабистоннинг ривожланаётган ҳаво кучларига Пентагоннинг турли ракеталар ва бомбаларни етказиб бериш ҳамда узлуксиз лагистик кўмакларисиз Яман халқига қарши саъудиялик коалициянинг ваҳшийликча бомбардимон қилишининг имкони бўлмасди.
Ноҳарбий барча мақсадларни нишонга олиш билан амалга оширадиган бу бомбардимонлар ҳозирги кунгача минглаб Яман халқининг тан жароҳат олишлари ва ўлими ҳамда қашшоқ ушбу мамлакатнинг вайронага айланиши сабабига айланган.
Австралиялик эксперт Барбара Валей бу ҳақда Америка ва Британия Яманда содир этилган уруш жиноятлари ва фожеали ушбу урушнинг масъулидир,-деб айтди.
Жамол Қошиқчини қандай қатл этилиши ва бу масалада Саъудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг алоқадорлиги фош этилганидан келиб чиққан расвогарчилик сабабли Риёз баробарида Вашингтон муносабатини ўзгартириш учун босимлар шиддат билан кучайган.
Трамп давлат расмийлари, айниқса Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео нафақат Жамол Қошиқчини қатл этиш, айниқса уни ўлдириш учун дастур беришда Муҳаммад бин Салмоннинг алоқадорлигини инкор этишади, балки улар Американинг минтақадаги сиёсатларида Саъудия Арабистонининг уйнаётган роли, катта иқтисодий шартномалар ва қурол-яроқ сотиб олишда Саъудия режимининг Америка учун катта иқтисодий аҳамиятга эга бўлишига ишора этиб,ушбу заминда саъудияликларни жазо бериш ёки Жамол Қошиқчини қатл этиш масаласини текширишга нисбатан Конгрессни кўрмаганга олишни талаб қилишмоқда.