Доналд Трамп ва АҚШнинг ўрта аср шартномаларга қайтиши
https://parstoday.ir/uz/news/world-i97866-Доналд_Трамп_ва_АҚШнинг_ўрта_аср_шартномаларга_қайтиши
Яқинда АҚШнинг "Foreign Policy" журнали ўз мақоласида шундай ёзди: Трапмнинг иккинчи муддати давомида АҚШ ташқи сиёсатидаги анъанавий, қоидаларга асосланган жараёндан воз кечилди . Конститутцияга кўра, Конгресс масъуллари билан қонунийлаштирилиши керак бўлган халқаро шартномалар президентнинг хорижий давлатлар етакичлари билан шахсий келишувларга айланди.
(last modified 2025-09-30T13:41:49+00:00 )
сентябр 29, 2025 17:37 Asia/Tashkent
  • Доналд Трамп ва АҚШнинг ўрта аср шартномаларга қайтиши
    Доналд Трамп ва АҚШнинг ўрта аср шартномаларга қайтиши

Яқинда АҚШнинг "Foreign Policy" журнали ўз мақоласида шундай ёзди: Трапмнинг иккинчи муддати давомида АҚШ ташқи сиёсатидаги анъанавий, қоидаларга асосланган жараёндан воз кечилди . Конститутцияга кўра, Конгресс масъуллари билан қонунийлаштирилиши керак бўлган халқаро шартномалар президентнинг хорижий давлатлар етакичлари билан шахсий келишувларга айланди.

Бу келишувлар юзаки дипломатик  ютуқлар сифатида намоён бўлади., лекин амалда улар кўпроқ индивидуал битимларга ўхшайди ва мустаҳкам ҳуқуқи ва институционал асосга эга эмас. Бундай ўзгариш ўрта аср моделини эслатади, бу ерда шартномалар қиролнинг иродаси ва ҳаёти билан боғланган. Муаммо шундаки, бундай келишувлар молиявий ёки ҳарбий мажбуриятларини келтириб чиқариши мумкин, шу билан бирга бюджет ваколатлари ва уруш кучининг асосий қисми АҚШ Конгрессига тегишли.

Халқ вакилларининг овозисиз тузилган битимлар ички қонунийликка эга эмас, халқаро ҳудудда уларнинг ҳақиқийлиги шубҳали. Бу мажбуриятларнинг кўпчилиги аслида заиф пойдеворга асосланган. Ҳикоянинг яна бир жиҳати-кенг тарқалган махфийлик. Кўпгина келишувлар ошкор этилмайди., ҳатто Конгресс аъзолари ҳам уларнинг тафсилотлаидан бехабар. Бу ҳолат 20-асрда қайта -қайта халқаро инқирозларга сабаб бўлган махфий шартномаларга жуда ўхшшайди. Айрим ҳолларда келишув томонлари ҳам ички ва ташқи ишончсизликни кучайтирган Вашингтгон даъволарини рад этган.

Бу йўлда давом этиш хавфли, чукки президент томонидан индивидуал келишувлар расмий шартномалар ўрнини босади. Бу Оқ уйдаги ҳар бир ўзгариш билан АҚШнинг ташқи мажбуриятларини ҳам ошиб боришини англатади. Бундай вазият иттифоқчилар учун беқарорлик белгиси ва АҚШнинг рақиблари учун фойдаланиш имкониятдир. Тарихий тажриба шуни кўрсатадики шартномалар қонун чиқарувчи институтлар томонидан қўллаб-қувватланса, барқарор бўлади. Акс ҳолда, улар кўпроқ бир киши ўз фикрини ўзгартиришда бузиладиган вақтинчалик келишувларга ўхшайди. АҚШнинг асосчилари шартномавий ҳокимиятнинг бир киши шаклида тўпланиши мамлакатни сайланган монархияга олиб бориши ҳақида огоҳлантирган.