Россия империясида яшаган дунёдаги энг баланд бўйли одам (фотожамланма)
Россия империясида яшаган дунёдаги энг баланд бўйли одам
Фёдор Андреевич Maxновни ўз вақтида деярли бутун дунё таниган. У дунёдаги энг баланд одам бўлган. Вазни 182 килограмм, бўйининг узунлиги эса 285 сантиметр бўлган эркакнинг этигига 12 ёшли бола бемалол жойлаша олган
Фёдор Maxнов 1878 йилнинг 6 июнида ҳозирги Белорус ҳудудида ночор оилада туғилган. Maxновнинг оиласи аъзоларининг бўйи ўртачадан узун бўлган. Фёдорнинг онаси боланинг жуда катта бўлганлиги сабабли туғриқ вақтида вафот этган. Боланинг тарбияси билан бобоси шуғулланган.
Унинг овқатланиши ҳам ўлчамларига мувофиқ бўлган. Нонуштага у 20 та тухумдан тайёрланган қуймоқ, саккизта нон еган ва икки литр чой ичган. Тушликка — 2,5 килограмм гўшт ва шунча картошка. Maxнов 24 соатдан кўпроқ ухлай олган.
Фёдор Maxнов 1912 йилда 34 ёшида вафот этган. Ўлимининг аниқ сабаби маълум эмас.