феврал 24, 2019 13:47 Asia/Tashkent
  • Ким Чен Ин ва Трампнинг қиёфадошлари Вьетнамдаги «саммит»га етиб келди (фотожамланма)

Ким Чен Ин ва Трампнинг қиёфадошлари Вьетнамдаги «саммит»га етиб келди

Яқинда бўлиши кутилаётган АҚШ-Шимолий Корея саммити арафасида мамлакат раҳбарларининг қиёфадошлари Ханойга келди.

Келиб чиқиши хитойлик бўлган австралиялик актёр Говард Экс ва америкалик мусиқачи Дэннис Алан икки давлат раҳбарларига тақлид қилган. Улар 27—28 февраль кунлари бўлиб ўтадиган саммитдан олдин Ханойга етиб борган.

Клонлар» ҳақиқий давлат раҳбарлари келадиган меҳмонхона яқинидаги шаҳар марказида съёмка уюштирган.

Бундан ташқари, Ханойдаги сартарошхоналардан бири «Трамп усули» ва «Ин усули» номли янги соч турмакларини қилмоқда. Хабарда айтилишича, ушбу соч турмагига даъвогарлар кўп.

Маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи вакиллари ва хавфсизлик хизмати ҳали актёрларни хавфли деб топмаган. Трамп ва Иннинг биринчи учрашув пайтида Говард Эксга учрашув жойига яқинлашишига рухсат берилмаган.

Ёрлиқ