Араб шайхи учун танк ташувчидан улкан жип йиғиб берилди (видео)
(last modified Sun, 03 Mar 2019 14:11:05 GMT )
март 03, 2019 19:11 Asia/Tashkent

Араб шайхи учун танк ташувчидан улкан жип йиғиб берилди

БААлик шайх Ҳамад бин Ҳамдан Ол Наҳаён антиқа автомобиллари коллекцияси билан танилган.

Унинг коллекциясидаги навбатдаги экспонат 5 ўқли Dhabiyan йўлтанламаси бўлиб, у Oshkosh M1075 танк ташувчи юк машинаси негизида қурилган. Бошқа маълумотларга кўра юк машинаси аввал бурғилаш қурилмаси учун асос бўлиб хизмат қилган. Машинанинг яратувчилари юк машинаси шассисига Jeep Wrangler Unlimited йўлтанламаси кузовини ўрнатишган.  

Шайхнинг ўзи янги машинасининг улкан ўлчамлари билан мақтаниш имкониятини қўлдан чиқармай, уни бошқариб кўрган: йўлтанламаснинг узунлиги 11 метрни ташкил қилади, баландлиги эса 3,3 метрга етади.

Машина 24 тонна келиб, унга ҳажми 15,2 литр ва қуввати 600 от кучини ташкил қилувчи Caterpillar C15 турбодизел двигатели ўрнатилган.