Ўзбекистон турк тилли мамлакатлар билан муносабатларини мустаҳкамламоқчи
(last modified Tue, 05 Mar 2019 08:22:01 GMT )
март 05, 2019 13:22 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов
    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон турли заминада турк тилли мамлакатлар ҳамкорлиги номли кенгаш билан алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдоридир,-деб айтди.

Абдулазиз Комилов Тошкентда турк тилли мамлакатлар ҳамкорлиги номли кенгашнинг бош котиби Бегдор Амиров билан учрашиб турк тилли мамлакатлар ҳамкорлиги кенгаши фаолиятининг ривожланиши Ўзбекистон учун катта аҳамиятни касб этади,-деб таъкидлади. 

Турк тилли мамлакатларнинг ҳамкорлиги номли кенгаш турк тилида гапирадиган мамлакатларнинг алоқаларини мустаҳкамлаш учун сайъ-ҳаракат қиладиган минтақавий ташкилот ҳисобланади. 

Бу кенгаш 2009 йил октябр ойида "Нахичеван автоном республикаси"-да ташкил этилди. Турк тилли мамлакатларнинг кенгашини ташкил этиш масаласи 2006 йилда Қозоғистон республикасининг президенти Нурсултон Назарбоев томонидан таклиф этилди. Унинг фикрига кўра, ушбу кенгаш кучли минтақавий иттифоқни ташкил этиш учун рағбатлантиришни ижод этиши ва барча керакли ҳуқуқий ва тизимли тасирга эга бўлиши керак эди.  

Бироқ, ҳозиргача Туркия билан ихтилофларнинг борлиги  сабабли Ўзбекистон ушбу кенгашга қўшилмасди. Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримов раҳбарлиги даврида Тошкент давлати доим Марказий Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистон учун "катта ака"  ролини уйнашни режалаштирган мамлакат сифатида, Туркия билан ҳамкорлик қилишга мойиллик зоҳир этмаслигини таъкидларди. Турк тилли мамлакатлар номли ҳамкорлик кенгаши билан алоқаларни барқарор этишга Ўзбекистоннинг мойиллик зоҳир этиши шундай бир вазъиятда баён этилмоқдаким, бу йиғилишлар дастлабки фаолиятларда мувафаққиятсизликка учради.

Ҳақиқатан ҳам турк тилли мамлакатлар номли йиғилишлар доирасида, Туркия ва Марказий Осиё мамлакатларининг алоқаларини бир неча жиҳатдан холоса қилиш мумкин. Жумладан, Марказий Осиё республикаларида Туркиянинг нуфузи энергетикани етказиш хавфсизлиги, сармоя киритиш, иқтисодий, маданий ва таълим-тарбия соҳасига қаратилган.

Бу масалада Россиянинг маданий ва сиёсий эксперти ҳамда "Шарқ ва Ғарб стратегияси " аналитика маркази бош котиби Дмитрий Орлов шундай деб айтди: "Турк тилли мамлакатлар  иттифоқининг мавжудлигини давом эттириш шубҳалидир. Туркиянинг ички ялпи ишлаб чиқариш ҳажми Озарбойжон, Қазоғистон ва Қирғизистон республикаларига нисбатан уч баравар кўпроқдир. Шунинг учун иқтисодий ушбу тенгсизлик албатта сиёсий оқибатларни ҳам келтириб чиқаради. Чунки минтақа мамлакатлари Россиядан ажралишларидан кейин "янги катта ака" -га эҳтиёж сезишмайдиБунга қўшимча, Қазоғистоннинг ўзи Марказий Осиё минтақасида раҳбарлик қилишга иддао қилади ва ушбу йўлда сайъ-ҳаракат олиб бормоқда."

Турк тилли мамлакатларнинг расмийлари кўпинча таржимонлар билан йиғилишларга иштирок этишади. Бу нарса ушбу мамлакатлар ўртасида бирлаштирувчи асосий омил сифатида турк тили муштарак тил эмас. Ҳақиқатан ҳам турк тилли мамлакатларнинг йиғилиши сиёсий бир сайъ-ҳаракат ҳисобланади. Туркия ҳамда Озарбойжон ва Қазоғистон каби йиғилишга аъзо айрим давлатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Турк тилли мамлакатлар кенгашига аъзо мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ соҳасида ҳам шуни таъкидлаш жоизки, ҳозиргача ушбу мамлакатларнинг раҳбарлари ўзаро тижорат муносабатларини кенгайтириш заминида айрим шартномалар тузишган, аммо амалда бу келишувлар ҳалигача амалда татбиқ этилгани йўқ.    

 

Ёрлиқ