Одамни тандирда ёқиш Саъудия Арабистони инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш символидир
(last modified Wed, 06 Mar 2019 07:19:52 GMT )
март 06, 2019 12:19 Asia/Tashkent
  • Одамни тандирда ёқиш Саъудия Арабистони инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш символидир

Ўтказилган янги татдқиқотлар шуни кўрсатадики, сауъдиялик расмийлар Арабистон давлатига мухолиф бўлган журналист Жамол Қошиқчини қатл этишдан кейин уни тандирда ёқиб юборишган.

Ал-Жазира телеканали ўзининг бир дастурида, Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида тайёрланган тандирда Жамол Қошиқчининг жасади ёқиб юборилган,-деб эълон қилди. 

Ал-Жазира телеканали Арабистоннинг Туркиядаги консуллиги бу жиноятни содир этиш учун бир ишчидан махсус тандир тайёрлашга дастур берган,-деб эслатиб ўтди. 

Ал-Жазира телеканали бу ишчининг эътирофини нашр этди. 

Тандирда Жамол Қошиқчини қандай ёқиб юборишлари ҳақида Ал-Жазира телеканалининг тарқатган далилларига қарамай  Арабистон ташқи ишлар бўйича маслаҳатчи вазир Одил Ал-Жубайр оммавий ахборот воситалари билан қилган сўҳбатида, Жамол Қошиқчини қатл этишда Арабистон гунаҳгор эмаслигини яна бир маротаба таъкидлаб, биз Жамол Қошиқчи жасадининг жойидан хабаримиз йўқ,-деб айтди. 

У ўз сўзлари давомида, Арабистоннинг валиаҳди ушбу ишга ҳеч қандай алоқаси йўқ,-деб иддао қилди. 

Одил Ал-Жубайрнинг ушбу изҳороти шундай бир ҳолда баён этилмоқдаким, Америка конгрессида сенатор Линдси Грохам Жамол Қошиқчини қатл этиш жараёни ҳақида ЦРУ ташкилоти раисининг берган маълумотларини эшитганидан кейин Муҳаммад бин Салмонни хатарли ва руҳий хасталикка гирифтор бўлган,- деб атади. 

Жамол Қошиқчини қатл этиш жиҳатларини ва ушбу масаланинг ҳақиқатларини хаспўшлаш ва махфий сақлаш учун Ол-Саъуд ва ҳомийларининг олиб бораётган сайъ-ҳаракатлари, бу масала юзасидан Арабистондан жиддий жавоб олиш учун оммавий афкорнинг мавқеидан фойдаланиш ҳамда бу жиноят баробарида  Риёз расмийларини қонуний жавобгарликка тортиш масалаларига аниқлик киритиш ҳаётий масала ҳисобланади. 

Минтақада, айниқса Жамол Қошиқчини қатл этиш масаласида ўзларининг расвогарчиликларини махфий сақлашда Арабистон ва Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига қарши халқаро жамоатчиликнинг аксиламал кўрсатиши Вашингтон ҳимояси остида ўз мухолифларини қатл этиш ва Арабистоннинг дипломатик маконларини фитна-найранг маконига айлантиришда ушбу режимнинг сайъ-ҳаракатлари ҳамда Ол-Саъуд давлат терроризмидан оммавий афкорнинг нафратланишидан далолат беради. 

Жамол Қошиқчини қатл этишда саъудияликларнинг бевосита алоқадор эканликлари аниқланганидан кейин ушбу жиддий жиноятдан оммавий афкорни чалғитиш мақсадида, Сауъдия Арабистонининг оммавий ахборот воситалари амал майдонига киришди ва оммавий афкорга нотуғри маълумотлар тарқатиш орқали ушбу масалада Бин Салмоннинг алоқадорлигини хаспўшлашга ҳаракат қилишди. 

Ҳозирги кунгача, Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида Жамол Қошиқчини қатл этиш шакли ҳақида турли фикрлар баён этилган ва буларнинг барчаси ушбу даҳшатли жиноятнинг оқибатларини йўқ қилиш учун ушбу жиноят омилларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатлари ҳисобланади.   

Шак-шубҳасиз, Ол-Саъуд режими дипломатиясининг ваҳшийликлари халқаро жамоатчиликнинг хавотирланиши сабабига айланди. Бундай вазъият  Жамол Қошиқчини қатл этиш можаросининг сабабларини аниқлаш, Ол-Сауъд ва ушбу фитна-найрангли сайъ-ҳаракатларда Америка давлатининг парданинг орқа томонида тўриб рол уйнашини аниқлаш учун оммавий афкорнинг жиддий тадқиқот олиб бориши сабабига айланган. Бундай сайъ-ҳаракатлар баробарида сукут сақлаш фақат Ол-Саъуд режимининг қотиллик машинаси ва давлат терроризмининг эркин фаолият олиб бориши учун имконият яратиб бериш маъносидадир. 

Ёрлиқ