Жарима тўлаш жонига теккан қоидабузар фоторадарни атайин ағдариб кетди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i44051-Жарима_тўлаш_жонига_теккан_қоидабузар_фоторадарни_атайин_ағдариб_кетди_(видео)
Жарима тўлаш жонига теккан қоидабузар фоторадарни атайин ағдариб кетди
(last modified 2019-03-06T13:37:11+00:00 )
март 06, 2019 18:13 Asia/Tashkent

Жарима тўлаш жонига теккан қоидабузар фоторадарни атайин ағдариб кетди

Бухорода спиртли ичимлик ичган фуқаро қоидабузарликларни аниқлайдиган фоторадарни атайин ағдариб кетди Фуқаро Шерзод Исломов тўйдан ширакайф бўлиб дўстининг машинасида Ғиждувондаги уйига қайтиб кетаётганда йўл четидаги фоторадарни кўриб қолади ва дўстидан машинани тўхтатишни сўрайди. Машинадан тушгач Шерзод Исломов фоторадарни тепиб ағдаради. Мазкур воқеа содир бўлган пайтда воқеа жойга етиб келган ЙПХ ходимлари уни қўлга олишади.

Қоидабузарга суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Кодексининг тегишли моддасига биноан энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима тўлаш жазоси тайинланди.