Ўзбекистон собиқ президентининг қизи қамоқхонага ўтказилди
(last modified Thu, 07 Mar 2019 07:53:03 GMT )
март 07, 2019 12:53 Asia/Tashkent
  • Гулнора Каримова
    Гулнора Каримова

Ўзбекистон собиқ президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова уй қамоғи мажбуриятларини бузгани учун қамоқхонага ўтказилди.

Ўзбекистон прокуратураси Ўзбекистон собиқ президентининг қизи маҳкума Г.Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармагани учун   суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган. Лекин маҳкума Г.Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли озодликдан маҳрум этиш ҳукми содир этилди,-деб эълон қилди. 

Гулнора Каримованинг қизи уларнинг Тошкентдаги квартирасига прокуратура ходимлари бостириб кириб, дастлаб онасига таҳдид қилган, сўнг уни номаълум томонга олиб кетилгани ҳақида хабар берди ва оммавий ахборот воситаларида онасининг саломатлиги яхши эмаслиги ҳамда Ўзбекистон давлати онасига босим ўтказаётгани, унга тиббий ёрдамлар кўрсатилмаётгани ҳақида ёзганди. Бироқ, Бош прокуратура бу даъволарни рад этиб Гулнора Каримова тайинланган жазони белгиланган тартибда ўтаётганини ва Гулнора Каримова хоҳлаган шифокор билан мулоқот қилиши учун шароит яратилган,- деб маълум қилди. 

Ўзбекистоннинг марҳум президенти Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова 2013 йилда қудратдан сўистеъмол этиш, ахлоқий ва молиявий камчилик сабабли отаси Ислом Каримовнинг дастури билан уй қамоғига олинди. Гулнора Каримованинг вазъияти уша отаси тирик бўлган вақтда маълум қилинган эди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  раҳбарлиги даврида ҳам Гулнора Каримова масаласига тегишли қараш ўзгармаган ва ўзгармайдиган кўринади.  Айниқса, Гулнора Каримовани уй қамоғида сақлаш Ғарбда унинг тарафдорлари ва ўғлига босим ўтказиш учун имконият яратади. Ҳақиқатан ҳам, Ўзбекистоннинг ҳозирги президенти учун Гулнора Каримованинг  омон қолиши ва яккаланиб қолиши афзалроқдир. Чунки шу тартибда,  замон ўтиши билан эсдан чиқиб кетади. 

Бу ҳақда аҳамиятга молик бўлган нарса  2016 йилнинг ноябр ойида Гулнора Каримованинг ўлдирилгани ҳақида миш-мишларнинг тарқалиши эди. Миш-мишларнинг тарқалиши Ўзбекистон собиқ президентининг қизи ҳали ҳам мамлакатнинг сиёсий майдонида муҳим ва таъсирчан шахс эканлигидан далолат беради. 

Шуни таъкидлаш жоизки, Гулнора Каримованинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар баринчи маротаба "Центр-1" ахборот агентлиги томонидан 2016 йилда нашр этилди. Бу ахборот агентлиги 2016 йил сентябр ойидан бошлаб Марказий Осиё ўзгаришлари ва янгиликларига ихтисосланган ва мустақил ахборот воситаси сифатида ўз фаолиятини бошлади. 

Россиянинг сиёсий ишлар бўйича эксперти Александр Князев Ўзбекистон собиқ президенти қизини ўлдрилгани ҳақидаги миш-мишлар ҳақида тўхталиб, узоқ муддат давомида, ҳеч бўлмаганда 2009 йилдан бўён Ғарб оммавий ахборот воситалари ва мамлакат хорижида истиқомат қилаётган мухолифат ўзбеклари Гулнора Каримованинг шахсиятини "режим қурбони" этиб тасвирлаш ва бу йўл орқали Ўзбекистон раҳбарига босим ўтказишга ҳаракат қилишди. Натижада, бу ҳаракатлар бир-бирига қарама-қарши турли маълумотларнинг келиб чиқиши сабабига айланди. Чунки у ҳеч қачон ўз мамлакатининг сиёсий майдонида ҳақиқий бир шахсиятнинг ролини уйнай олмаган,- деб айтди. 

Бироқ, Гулнора Каримова Ўзбекистон ҳукумати  ва халқаро миқёсда жуда кучли  алоқаларга эга эканлигига шак-шубҳа йўқ. 

Ёрлиқ