Дизфул шаҳри
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i44072-Дизфул_шаҳри
Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан бири Дизфул минтақаси саналади.
(last modified 2019-03-07T05:14:55+00:00 )
март 07, 2019 09:40 Asia/Tashkent
  • Дизфул шаҳрининг жоме масжиди
    Дизфул шаҳрининг жоме масжиди

Хузистон вилоятининг муҳим туманларидан бири Дизфул минтақаси саналади.

Дизфул минтақаси деганда, Ироқ Баъс режими томонидан ракета ҳужумлари уюштирилгани ва бегуноҳ бўлган эронлик  эркаклар, аёллар ва болаларнинг шаҳид бўлишгани бобидаги хотира ёдингизга тушади.  Эрон ва Ироқ ўртасидаги уруш вақтида  Дизфул минтақасига  артиллерия ҳужумларидан ташқари Ироқ Баъс режими  томонидан ракеталар орқали 160 маротаба ҳужум қилинган.

Шу сабабдан Форс кўрфази ҳавзасида жойлашган мамлакатлар ўртасида “”ракеталар шаҳри” номини олган. Уруш тугаганидан кейин Дизфул шаҳрига қаҳрамон шаҳар номи берилади. Мазкур минтақада жаҳоннинг зўравон қудратлари ва уларнинг гумоштаси бўлган Саддом томонидан юзага келган урушдан кўплаб ёдгорликлар қолган. Ушбу ёдгорликлар босқинчиларга қарши  саккиз йил йил давом этган Муқаддас мудофаа давомида мусулмон ва ботир бўлган  эронлик ёшларнинг қаҳрамонликларини  ифода этади.

Дизфул туманининг масоҳати  4700 квадрат километрни ташкил этади ва Аҳфоз шаҳри шимолидан ушбу шаҳарга бўлган масофа  145 километрдир. Мазкур туман биёбонли об-ҳавога эга бўлиб, унда  ёз фаслида  иссиқ ва қиш фаслида мўтадил иқлимни кузатиш мумкин.

Дизфул тумани икки асосий қисмга, яъни тоғли ҳамда даштли ва чакалакзорларга бўлинган. Тоғли минтақалар Дизфул туманининг шимолида  ҳамда  даштли ва чакалакзорлардан иборат минтақалар эса туманнинг марказий ва жанубий қисмларида жойлашган. Диз ва Карха Дизфул туманининг муҳим дарёларидан ҳисобланишади.

Мазкур икки муҳим дарёнинг мавжудлиги, Диз тўғони ва унинг кўли минтақа қишлоқ хўжалигининг ривожланишида катта ижобий таъсир кўрсатган. Айтиш лозимки, қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва янги лойиҳалардан фойдаланиш ушбу соҳанинг тараққиёти ва минтақа ободонлиги учун  керакли шароитларни яратган. Шу сабабдан ҳам Дизфул тумани  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда Хузистон вилоятининг  муҳим марказларидан бири ҳисобланади.

Дизфул иқтисодининг асосини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, чорвачилик ва саноат корхоналари ташкил этишади. Қишлоқ хўжалик соҳаси кенг ривожлангани учун ҳам  туман аҳолисининг акасарияти ушбу соҳада фаолият кўрсатишади. Дизфул тумани Дон маҳсулотлари, қанд лавлависи, полиз маҳсулотлари, кунгабоқар ўсимлиги, карам, сабзи, зайтун, узум, зийнат берувчи гуллар, шакар, тери, жун, сут маҳсулотлари ва саноат корхоналари ишлаб чиқарувчи маҳсулотлар билан, нафақат минтақа бозорларини, балки Эроннинг бошқа вилоятларини ҳам таъминлайди. 

Дизфул шаҳри Дизфул туманининг марказидир.Бу шаҳар ғиштли бинолар музейи номи билан ҳам машҳурдир. Шаҳар ўртасидан зулол сувга эга гўзал Диз дарёсининг ўтгани шаҳар ҳошияларида   яшил боғлар, кўркам  полиз майдонлари, баҳор фаслида  норанж ва апелсин дарахтлари чечакларидан тарқатувчи хушбўйликни ва бошқа тарваталарни юзага келтирган.

Баҳор фаслида Дизфул шаҳри Эрон шаҳарлари орасида ўзига хос чирой ва манзараларга эга бўлади. Йилнинг ушбу фаслида кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар Дизфул шаҳрига сафар қилишади.

Макур шаҳарда мавжуд кўплаб тарихий ёдгорликлар ҳам сайёҳлар диққатини ўзига жалб этган.

Эронда диққатга сазовор жойлар жуда кўп ва хилма-хилдир.