Тезкор: Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилди ми?
(last modified Fri, 08 Mar 2019 06:28:52 GMT )
март 08, 2019 11:28 Asia/Tashkent
  • Тезкор: Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилди ми?

Норасмий манбаларнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўз жонига қасд қилган.

“Ўз жонига қасд қилишми ёки қотиллик? Ишончли манбаларга кўра, маҳбуслар томонидан шарманда қилиниш ҳолатига чидай олмаган Гулнора Каримова махсус колонияда ўз чойшабига ўзини осиб ўлдирган”.

Айни вақтда Бош прокуратура ходими маълумотни рад этмоқда. Гулнора Каримова олиб борилган қамоқхона маъмурияти билан боғланишнинг иложи бўлмади.

Эслатиб ўтамиз, куни-кеча Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова, прокуратура ходимлари онасини яшаб турган квартирасидан ўғирлаб кетганини тасдиқлаган эди.

Шундан сўнг, Бош прокуратуа Гулнора Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноят-ижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташини белгилаган эди.

Маълумот ўрнида, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган Гулнора Исламовна Каримова 1972 йилнинг 8 июлида   туғилган.

Манбаworldnews.uz