Энергетик уруш Американинг Венесуэлага қарши ғайриинсоний амалидир
Венесуэла президенти Николас Мадуро давлатини ағдариш учун ушбу мамлакатга қарши Вашингтоннинг душманона сайъ-ҳаракатлари давом этмоқда. Венесуэла бўйлаб электр таъминотида узилишни вужудга келтирган мамлакатдаги электростанциясига қарши кибер ҳужумидан кейин шанба куни "Sydur" номли Венесуэланинг пулат ишлаб чиқариш саноат корхонасининг энг йирик электростанцияси ҳам портлатилди.
Америка охирги ҳафталар давомида, нафақат Мадуро давлатига босим ўтказиш учун санкцияларни кучайтирмоқда, балки Венесуэла ичкарисида бузғинчилик ва душманона амалиётларни амалга оширишни ўзининг ишчи дастурига киритган. Бу ҳақда, Венесуэланинг 70 фоиз электр кучини таъминлайдиган электростанциясига қарши 6 март куни кибер ҳужуми натижасида мамлакат аҳолисининг кунлик ҳаёти, транспорт ва коммуникация, дори дармонлар ва тиббиёт соҳасида турли узулиш ва қийинчиликларни вужудга келтирди.
Бир неча вақтдан бери Мадуро давлатини ағдаришга ҳаракат қилаётган Вашингтон энди инфратизилмалар ва муассасаларга қарши кибер ҳужумини уюштириш каби янги воситалардан фойдаланиб, ушбу мамлакатда кескинликлар ва ижтимоий эътирозларни кучайтириш ҳамда ушбу мамлакатга қарши ҳарбий ҳужум қилиш учун имконият ва оммавий афкорни тайёрлашга интилмоқда.
Лотин Америкаси масалалари бўйича эксперт Ҳисон Аз-Зейн бу ҳақда Венесуэланинг энг йирик электростанциясига қарши кибер ҳужум уюштиришдан Вашингтоннинг мақсади ушбу мамлакатда ички урушни вужудга келтириш ва оммавий эътирозларни кенгайтиришдан иборат,-деб айтди.
Вашингтон иқтисодий уруш, жумладан нефт, банк ва молиявий соҳаларга санкция жорий этиш, электростанциялардек ҳаётий ва муҳим инфратизилмаларга қарши ҳужумни вужудга келтириш билан амалда ушбу мамлакатнинг фаолиятини тўхтатиш ва кейинги босқичда эса ушбу мамлакатга қарши ҳарбий ҳужум қилиш шароитини яратмоқчи бўлмоқда. Ҳолбуки, бундай сайъ-ҳаракатлар халқаро қонунларга биноан "инсониятга қарши содир этилган жиноят" ҳисобланади.
БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгашининг собиқ бош котиби Алфред Дезояс Венесуэлага қарши Америка ва иттифоқчиларининг иқтисодий уруши ҳозирги кунгача юзлаб Венесуэла фуқароларининг ўлими сабабига айланган инсониятга қарши содир этилган жиноят маъносидадир,-деб таъкидлади.
Бундай воситалардан фойдаланиш шундай бир шароитда Вашингтоннинг ишчи дастурига киритилганким, ушбу мамлакатнинг расмийлари ўтган бир неча ой давомида Венесуэланинг ички ишларига ошкора тарзда аралашиб, ушбу мамлакатнинг президенти сифатида Венесуэла мухолифларининг раҳбари Хуан Гуайдони расмий равишда тан олиш билан уни қўллаб-қувватлаш учун халқаро фазо яратиш орқали Мадуро давлатини ағдаришни мақсад қилишган. Бироқ, халқнинг муқовимат кўрсатиши, Николас Мадурога ҳамжиҳатлик зоҳир этишлари шунингдек армиянинг уни қўллаб-қувватлашиши ҳозиргача Венесуэлада Вашингтоннинг амалга ошираётган сайъ-ҳаракатларига тўсиқлик яратмоқда.
Натижада, Америка Қўшма Штатлари умидсизликдан энди Венесуэла бўйлаб электр таъминотидаги узилишни вужудга келтириш каби ғайриинсоний воситаларидан фойдаланиб, Венесуэла халқига босим ўтказиш ва уларни ҳукуматга қарши гижгижлантиришни мақсад қилган.
-
Трамп Венесуэлага ҳарбий юриш қилишнинг заминаларини муҳайё қилмоқда
-
Каракас: Америка Венесуэлага ҳужум қилиш учун баҳона қидирмоқда