АҚШнинг йирик авиабазаси сув остида қолди (фотожамланма)
(last modified Tue, 19 Mar 2019 13:59:04 GMT )
март 19, 2019 18:59 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг йирик авиабазаси сув остида қолди (фотожамланма)

АҚШнинг йирик авиабазаси сув остида қолди (фото)

АҚШ Қуролли кучларининг стратегик қўмондонлик базаси, RC-135 разведкаси, E-4B самолёти ва бошқа бир қатор аппаратлари Миссури тошқини оқибатида сув остида қолди. 

Offutt базаси Небраска штатининг Омаха шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг энг муҳим базаларидан бири ҳисобланади. Унда маблағ жиҳатдан ҳам, миллий хавфсизлик учун аҳамияти жиҳатидан ҳам қимматли бўлган қўмондон ва назорат қилувчи самолётлар жойлашган.

Startcom АҚШнинг ядровий кучини назорат қилувчи асосий стратегик марказлардан бири. Янги бункер январь ойида очилган эди. Энди эса учиб-қўниш йўлаги сув билан тўлган. Сув тошқини пайтида маълум бўлишича, кўпгина самолётлар парвозга тайёр бўлмаган, ер ости бункерлари эса бундан ҳодисага қарши чидамли бўлмаган.

Ҳозирда ҳарбийлар ўнлаб қум қоплари ва бошқа сунъий тўсиқлар ёрдамида сув тошқинига қарши курашмоқда. 20 га яқин бинолар эвакуация қилинган, 60 га яқин иншоотлар шикастланган, 30 тасини бутунлай сув босган. Мавжуд 33 та самолётдан фақат 9 таси учиб кетган.