апрел 29, 2019 12:11 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф
    Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф

Нью-Йоркка сафар қилган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Фокс Нюз билан қилган сўҳбатида, Америка президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши амалга оширган барча босимлари албатта мағлубиятга учрайди,-деб таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф қилган ушбу сўҳбатида, Дональд Трамп раҳбарлигидаги Американинг ҳозирги давлати халқаро қонунлар ва келишувларга  эътибор қаратмайди. Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар келишувидан бошлаб БМТ қошидаги инсон ҳуқуқлари кенгаши ва БМТ -га боғлиқ ташкилотлардан чиқиш Трамп давлатининг амалга оширган ноқонуний сайъ-ҳаракатларининг бир қисмидир ва бу эса жаҳонда ҳоким бўлган кўп қиррали-мултилатерализм тизими учун таҳдид ҳисобланади. Шунинг учун бу масала Эрон халқига шуни кўрсатадики, Америка келишувнинг бошқа томонида бўлишга арзимайди,-деб эслатиб ўтди.  

Америка Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан  йиллар олдин шамсий 1332 йил мурдод ойининг 28-чисида давлат тўнтарувини келтириб чиқариш билан Эроннинг қонуний давлатини инқирозга учратди. Америка доим бир томондан нефтни экспорт қилиш ва уни ишлаб чиқаришда иштирок этиш баҳонаси билан Эроннинг табиий манбаларини ғорат қилган бўлса, бошқа томондан минтақада ҳузур топиш учун ҳарбий база сифатида Эроннинг мавқеидан баҳраманд бўлишга сайъ-ҳаракат қилиб келган. 

Америка сиёсатчиларининг Эронга нисбатан муносабати ўтган қирқ йил давомида ҳам уша зўравонлик сиёсатларини давом эттиришдан иборат эди. Америка ўзининг ҳаддан ташқари манфаатларини муҳофазат этиш ва минтақада ҳукмронлик қилиш учун уруш ва давлат тунтарувини ижод этиш, санкциялар жорий этиш, бўзғинчилик, террор қилиш, ўзининг ғаламиз мақсадларига етиш йўлида бошқаларни айбдор қилиш ва уларга таҳдид солиш каби восита ва йўл-йўриқлардан фойдаланди.   

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари (1395 йил 28 шаҳривар) Исломий Инқилоб соқчилар корпуси қўмондонлари билан учрашганларида, Америкага ишонмасликни тажриба, фикрдан келиб чиққан ақллиликнинг натижасидир деб билиб, Американинг душманлигини эса ўтган йиллар давомида Исломий Инқилобдан кейин ҳам ядровий музокаралар масаласида ва бошқа масалалардан кейин ҳам кўрганмиз, -деб таъкидладилар.

Эндиликда, Америка ушбу жараённи давом эттирмоқда.  Америка мудрофаа қудратида муҳим бўлган масалалардан бири бўлмиш ракета қудрати масаласига жиддий эътибор бериш ҳамда Эрон иқтисодиётига зарба бериш учун санкцияларни кучайтириш билан ўзининг барча диққат-эътиборини Эроннинг тинчлиги ва хавфсизлигига барҳам беришга қаратган. Американинг бошқа мақсади бу Эроннинг минтақадаги ролини бузиш ҳамда халқаро ва минтақа миқёсида Эрон алоқаларини бузишдан иборатдир. Аммо Америка бу мақсадига ҳеч қачон эришолмайди. 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Абдулборий Атфон шундай фикр билдиради: "Трамп (нефт экспортига монеа яратиш) санкцияларнинг асосий қисмини ижро этиш билан Эронда мавжуд бўлган тинчликка барҳам бериш пайидадир. Аммо Америка олов билан уйнайди. Ҳолбуки, бу урушнинг оловини Исроилнинг гижгижлантирувчи мақсадлари билан амалга оширмоқда, аммо муҳим нуқта шундаки, Арабистон ва бошқа мамлакатлар хавф-хатарга юзмаюз бўлишган"  

Ал-Атфон Эрон қудратли ва стратегик лойиҳаларга эга мамлакат ҳисобланади ва ўзининг ракеталар кучи ва ҳарбий қудрати билан вазъиятни бошқаришни ўз қўлига олиши ва қарши томонни зудлик билан таслим этиши мумкин, -деб эслатиб ўтди. 

Эрон қуролли-кучлар бош штабининг қомондони генерал Муҳаммад Боқирий якшанба куни Эрон армияси қўмондонлари, ҳарбий масъуллари ва ҳуқуқ тартибот органлари 23-чи йиғилишининг доирасида, Эрон нефти Ҳурмўз бўғозидан ўтмаса, бошқа мамлакатларнинг нефти ҳам ушбу бўғоздан ўтмайди ва Эрон кемалари ҳам бошқа мамлакатларникидек Ҳурмуз бўғозидан ўтмоқда, аммо кимки бу бўғозни нотинчликка юзмаюз этса, Эрон уларга нисбатан жиддий чора-тадбир кўради,-деб қўшимча қилди.  

Ёрлиқ