Россия Марказий Осиёдаги ҳарбий базаларини кучайтирмоқда
Россия ИШИД террорчи гуруҳининг Афғонистонда ҳузур топиш жараёнининг кенгайиши сабабли ва коллектив хавфсизлик ташкилотидаги Россиянинг иттифоқчиларига қарши ИШИД террористик гуруҳи террористлари фаолияти олдини олиш мақсадида, Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базасини кучайтириш учун чора-тадбир кўрмоқда.
Буҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базаларининг тайёргарлигини кучайтириш ва Афғонистоннинг шимолий минтақаларидан ифротий унсурларнинг Марказий Осиёга кириб келишига тўсиқлик яратиш учун чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳақида хабар берди.
Сергей Лавров шунингдек, Москва минтақадаги шерикларнинг қуролли кучларини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг ҳарбий қудратини янада яхшилаш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда,-деб таъкидлади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг мудофаа вазирлари йиғилишида, ИШИД террорчи гуруҳи террористлари Сурияда мағлубиятга учраганларидан кейин Марказий Осиё ва Осиёнинг жануб-шарқида фаолият олиб боришмоқда. Марказий Осиё мамлакатларида ИШИД террорчи гуруҳи нуфузининг олдини олиш учун Россия Тожикистондаги 201 ҳарбий базасини мустаҳкамлаши лозим,-деб айтган эди.
Россия ҳам бундан олдин Афғонистоннинг шимолий минтақалари ИШИД террористик гуруҳи унсурлари учун бошпанаҳ базасига айланган,-деб эълон қилган эди.
Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳи фаолиятининг кучайиши, ушбу террористик гуруҳ Афғонистонда ҳузур топишини қўллаб-қувватлашда Американинг ёндошуви ҳатто ИШИД террористик гуруҳи унсурларини ушбу мамлакатда жойлаштириш ва кириб келишларига кўмак беришини эътиборга олган ҳолда бу масала жиддий аҳамиятни касб этади.
Москва бир неча маротаба НАТО ташкилоти ва Американи Афғонистонда ИШИД террористик гуруҳига лагистик ва моддий кўмак бериш ҳамда қурол-яроқ етказиб беради деб айблаган эди.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, аниқ ҳужжатлар борлигини эътиборга олган ҳолда, қатъийлик билан айтиш мумкинки, Нато ва Америка кучлари Афғонистонда ИШИД террорчи гуруҳини қўллаб-қувватлайди ва бу кўмаклар ноаниқ вертолётлар билан ИШИД террорчи гуруҳининг аъзоларини бошқа жойга кучириш ва ҳалокатли ҳарбий қурол-яроқларни етказиб беришни ўзига қамраб олади.
Москва нуқтаи назарига кўра, бу масала Афғонистонда хорижий кучларнинг ҳарбий ҳузур топишларининг ҳақиқий мақсади ҳақида жиддий саволлар юзага келиши сабабига айланган.
ИШИД террористик гуруҳининг барча минтақаларда олиб бораётган амалиётлари ва ўз нуфузини кенгайтиришини эътиборга олиб айтиш мумкинки, ИШИД террорчи гуруҳининг террористлари Марказий Осиё мамлакатларига нуфуз топиши ва у ердан Россияга ўтиши ҳамда ушбу мамлакатларни жиддий хавфсизлик таҳдитдларга юзмаюз этиши хавфи бор.
Ғарбий Осиё ишлари бўйича Россия президентининг вакили Михаил Багданов 2019 йил феврал ойида ИШИД террористик гуруҳи фаолиятининг кенгайиши коллектив хавфсизлик кенгашига эъзо мамлакатлар учун жиддий таҳдид ҳисобланади, -деб айтди.
У Америкага ишора этмасдан биз ғарбликлардан геополитик мақсадларига етиш учун террористлардан восита сифатида фойдаланмасликларига умид қиламиз,-деб таъкидлади.
Афғонистон билан қўшни айрим мамлакатларга қарши таҳдид солиш ва барқарорсизликни ижод этиш йўлида Американинг катта мақсадлари борлиги сабабли Вашингтон уруш билан гирифтор бўлиб қолган ушбу мамлакатда ИШИД террористик гуруҳини қўллаб-қувватлашни ўз ишчи дастурига киритган.
Бунга қарши Россия ҳам коллектив хавфсизлик шартномаси доирасида ушбу заминда мавжуд бўлган жиддий таҳдидларни эътиборга олиб, Марказий Осиё мамлакатларида ИШИД террорчи гуруҳининг нуфуз топиши билан қарши кураш олиб бориш мақсадида кенг сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.
Қирғизистон ва Тожикистон мамлакатларида Россиянинг ҳарбий ҳузур топишини назарга олиб айтиш мумкинки, Москва давлати ушбу мамлакатларда ИШИД террористик гуруҳи террористларининг ҳузур топиши ва кириб келишининг олдини олиш учун Россиянинг ҳарбий базаларини мустаҳкамлашни назарга олган.