"Ливерпуль" "Барселона"га жавобсиз 4та гол уриб, финалга чиқди (видео)
май 08, 2019 11:34 Asia/Tashkent
Чемпионлар лигаси яримфинали доирасидаги илк жавоб ўйинида сенсация юз берди.
Илк учрашувда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган "Ливерпуль" ўз майдонида "Барселона"га жавобсиз 4та гол урди ва финалга чиқди.
7-дақиқада Ориги ҳисобни очган бўлса, 54- ва 56-дақиқаларда Вейналдум ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. "Ливерпуль"ни финалга олиб чиққан гол 79-дақиқада Ориги томонидан киритилди.
Ливерпуль Англия – Барселона Испания 4:0
Ёрлиқ