май 09, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Эрон миллий хавфсизлик кенгаши
    Эрон миллий хавфсизлик кенгаши

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши чоршанба куни нашр этган ўз баёниясида, Баржом ядровий келишувда қолган мамлакатларга (Англия, Германия, Франция, Россия ва Хитой) нефт ва банк системасида ўз мажбуриятларини ижро этишлари учун 60 кун вақт берди.

Бу баёнияда шундай келтирилади: "Ҳар қачонки, Эроннинг талаблари бажарилса, Теҳрон ҳам уша мизонда тўхтатилган ўзининг мажбуриятларини ижро этишни бошлайди. Акс ҳолда Эрон босқич-мабосқич бошқа мажбуриятларни ҳам тўхтатади."

Бу баёнияда, Эрон ҳозирги босқичда оғир сув захираси ва бойитилган уран захираларини сақлашга тегишли бўлган чекловларга риоят этишни ўз зиммасига олмайди, -деб қўшимча қилинади. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти доктор Ҳасан Руҳоний ҳам  Эрон давлати Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларидан бири уранни бойитишни 3/67 даражада сақлаш эди. Биз ушбу мажбуриятлардан воз кечамиз, яъни биз учун бошқа ҳеч қандай даража боқий қолмайди. Арок оғир сув реактори ҳақида Баржом халқаро ядровий келишувдан олдинги дастурни давом эттириш ва Арок оғир сув реакторини мукаммаллаштириш учун 60 кундан кейин қарор қабул қиламиз, -деб айтди. 

АҚШ давлати БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 -чи резолюциясини оёқ ости этиб, Халқаро ядровий келишувдан чиққанига бир  йил тўлди.

Бу бузғинчиликлар шу даражада давом этдиким, Баржом ядровий келишуви амалда Эроннинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига қарши бир монеага айланиб қолган. Аммо доим сабр-тоқат қилишнинг вақти эмас. Европа Иттифоқи бир йил давомида ўз мажбуриятларини ижро этмагани ва бугун эрта деб ваъда бериши Баржом ядровий келишувдан ҳосил бўлган Эрон манфаатларини таъминлашни ҳошияга қарор берган. 

Трамп томонидан шарт-шароит қуйиш ва турли сценарияларни лойиҳалаштириш ҳамда Баржом ядровий келишувига алоқадор бўлмаган Эроннинг ракеталар бўйича қудрати атрофида баҳс-мунозара этиш ҳамда Баржом ядровий келишувининг моддаларини Теҳрон учун доимий моддаларга айлантириш шуни кўрсатдики, Америка ва европалик айрим томонлар Халқаро ядровий келишувига тегишли бўлмаган бошқа мавзўлар ва вариантлар пайида юришади. 

Америкаликлар ядровий фаолиятлар дастури учун мўлжалланган муддат тугаши билан Эрон ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқариш томон ҳаракат қилади дея иддао қилишади ва бу иддао эса уша аввалидан бошлаб сохта ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган иддао эди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ахлоқий ва мазҳабий эътиқодлар ҳамда Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг берган фатволарига биноан ядровий қурол-яроқлардан фойдаланиш ва уни ишлаб чиқаришни ҳаром деб эълон қилган ва бу масалани расмий ҳужжат сифатида БМТ рўйхатига киритган. 

Аниқ бир муддатда ядровий фаолиятлар даражасини ўз истак-хоҳиши билан камайтиришни Эрон томонидан қабул қилиши ҳам ишонтириш жиҳатида амалга оширган сайъ-ҳаракат эди. Аммо Трамп Баржом ядровий келишувдан чиқиши билан нафақат ушбу маслалани оёқ ости қилди, балки хаввфсизлик кенгашининг резолюциясини ҳам поймол этди. 

Халқаро масалалар бўйича эксперт Ҳусейн Кошоний Баржом халқаро ядровий келишуви БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 сонли резолюциясининг А банди ҳисобланадиким, халқаро қонунларга биноан бу резолюциянинг ажралмас бир қисмидир. 

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳонийнинг сўзлари жиддий ва қатъийлик билан баён этилди.  

 Ҳасан Руҳоний  шунингдек,  ядровий келишувга аъзо давлатлар -Германия, Англия, Россия, Хитой ва Францияга  музокара столига қайтишлари учун 60 кун фурсат берганмиз ва 5 мамлакат билан музокара столига келишиб,  Эроннинг асосий манфаатлари хусусида банк ва нефт соҳасидаги икки манфаатлар таъмин этилса, олдинги вазиятга қайтамиз, аммо 60 кун давомида натижа олмаганимизда эса яна икки ҳатти-ҳаракатни бошлаймиз дея қўшимча қилди.  

Ҳасан Руҳоний  Халқаро келишувни имзолаган 5 мамлакатга ошкора тарзда бизнинг бугунги қароримиз борасида баҳона излаб Эрон делосини Хавфсизлик кенгашига топширганида жиддий аксиламалларга дучор бўлишади, - дея огоҳлантирди.

Бу позиция шуни кўрсатадики, бугун қабул қилинган қарор ва Баржом халқаро ядровий келишувидаги бошқа томонларга 60 кун мўҳлат беришни Баржом ядровий келишувининг тақдири ва Америка мақсадларига нисбатан жиддий бир огоҳлантириш сифатида талқин этиш лозим. 

Ёрлиқ