май 20, 2019 15:06 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёда сув тақчиллиги (4) Марказий Осиёда сув тақчиллиги шаклланишида самарали бошқарув омиллари

Самарали бошқарув омиллари ўтган аср давомида Марказий Осиё минтақасидаги сув захиралари ва атроф-муҳитига бевосита ёки билвосита тарзда катта тасир етказди. Чунки сув захираларини нотўғри бошқариш минтақадаги сув захиралари ҳажмининг камайиши, ҳаддан ташқари уни истеъмол этиш ва сув манбаларининг ифлосланиши сабабига айланди.

Совет Иттифоқи ва Чор Россиянинг ҳукмронлиги даврида пахта экиш учун анъанавий тарзда суғоришнинг кенгайтиришга катта аҳамият қаратилди.

1917 йилда Совет Иттифоқи ҳокимиятининг бошланишидан бўён Марказий Осиё ёки бошқа таъбир билан ифодалаганда, Моварууннаҳр сув захирасини бошқариш, замонавий тарзда экинзорларни суғориш ва янги босқичга кирди. Бу босқичда маҳсулотни анъанавий тарзда ишлаб чиқариш намуналари, ушбу минтақада сувни тақсимлаш ва ундан фойдаланиш жараёнига ўзгартиришлар киритилди. Аммо пахта далаларида сувдан нотўғри фойдаланиш сабабли киритлган бундай ўзгартиришлар сув қийинчиликларини бартараф этмади. 

Ленин 1918 йилда Совет Иттифоқида сувни бошқаришнинг ҳуқуқий деклорациясини имзолади. Бу қонун доирасида Марказий Осиёда сувни бошқариш учун 50 миллион рубл пул ажратилди. Икки йилдан кейин "Goelro Plan" ГОЭЛРО дастури тасдиқландиким, унинг доирасида электр саноатини ривожлантириш ва ГЭС станцияларини қуришга катта аҳамият қаратилди.

ГЭС станцияларда электр кучини ишлаб чиқариш учун сувдан фойдаланиш идеяси уша замондан бошлаб сув захираларини бошқариш шаклини ҳам ўзгартириб юборди. 1924 йилда коммунистик партиясининг марказий комитети Марказий Осиёнинг қавмларини миллий тақсимлашга оид фармонни содир этди. Марказий Осиёда миллатларни миллий тақсимлаш ушбу минтақада сув тақчиллигини янада кенг кўламда мушкулотларга юзмаюз этди. Бу сиёсат милодий 1936 йилгача давом этди ва ушбу минтақада келажакда юзага келган сув ихтилофларига замина яратди. 

Орол денгизи экологик фожеаси Совет Иттифоқи даврида сув захираларини нотўғри бошқариш шаклининг оқибатларидан бири эди. Совет Иттифоқи 1960 йилларда пахтани экиш ҳамжмини кўпайтириш учун Орол денгизининг сув манбасини таъминлайдиган Сирдарё ва Амударё йўлини ўзгартирди. Бу иккита дарёнинг сувини бошқа томонга бошқариш мақсадида суғориш системаларини ташкил этиш ва уни қуриш 1940 йиллардан бошланди. Милодий 1960 йилларда Орол денгизининг суви йилдан йилга 3 метрга камайди ва аста-секинлик билан қуриди. Денгизнинг қуриши тузли чўлни ўзидан боқий қолдирди ва маҳаллий халқ учун деҳқончиликни қийинчиликка юзмаюз этди. Милодий 1960 йилгача масоҳат нуқтаи назаридан жаҳонда тўртинчи ўринни эгаллайдиган Орол денгизи фожеасини бошқариш ҳақиқати милодий 1991 йилда Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин янада яққол намоён бўлди. 

Орол денгизи 

Уша даврда пахта экинзорларидан янада кенг фойдаланиш ва эксплуатация қилиш даражасини ошириш мақсадида турли сув етказиб бериш лойиҳалари ижро этилди. 1957 йилда Тожикистон ва Қирғизистонда битта сувни захира этиш дарёси ва битта ГЭС қурилди. Бу дарёни қуришдан мақсад Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга тегишли бўлган кенг ерларни суғориш учун сувни захира этишдан иборат эди. Туркманистон ҳам 1956 йилда Амударёни 412 кмни ташкил этувчи бир канал орқали Мурғоб дарёсига қўшди. 1959 йилнинг охирларида бу канал Тажан дарёси кейин эса Туркманистон пойтахти Ашхободнинг 125 километр шимол-ғарбига етказилди. Бу лойиҳалар аввалида Марказий Осиё минтақасининг кенг ерларини обод этди ва қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини етиштириш мизонини ҳам кенгайтирди. Аммо кейинги йилларда эса фожеали экологик оқибатларга юзмаюз этди.  

Сув захираларини сўистеъмол қилинишига қўшимча, Марказий оОиёда сув захираси тақчиллигининг тасирчан омилларидан бошқа бири ушбу минтақада аҳолининг кўпайиши ва тўғиш мизонининг ортишидан келиб чиқадиган сувни кўп истеъмол этиши натижасида сувга эҳтиёжларнинг ортишига олиб келди.

Жамият ва бошқаришда тасирчан омиллар, айниқса Орол денгизининг қуришига тасири ва оқибатлари ҳалигача давом этмоқда. Шунингдек, қишлоқ аҳолиси шаҳарга муҳожират этиши натижасида шаҳар аҳолисининг кўпайиши, замонавий канализация тармоқларининг йўқлиги, касалхоналар, саноат ва шаҳар чиқиндилари ва канализация сувларининг дарёлар ва сув манбаларига қўшилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида химиявий ўғитларни кенг қўллаш Марказий Осиёда сув тақчиллигида тасирчан тасир етказадиган омиллардан бошқа бири ҳисобланади. Бу омиллар минтақада табиий музликларнинг эришига тасир етказмоқда.

Тожикистон экология ўзгариши лойиҳасининг илмий маслаҳатчиси профессор Абдулҳамид Қаюмовнинг фикрига кўра, табиий музликларнинг тез суратда эриши экологиянинг ифлосланиши билан боғлиқдир. Экологиянинг ифлосланиши билан кўп касалликлар, айниқса ушбу минтақада собиқаси бўлмаган касалликларнинг пайдо бўлишини мушоҳада этиш мумкин. Кучли химиявий ўғитлардан фойдаланиш ҳамда ичимли ва соғлом сув ва ерларга ушбу заҳарли ўғитларни сепиш Марказий Осиё минтақасидаги музликлар яқинида яшовчи аҳоли ўртасида сув тақчиллигини ижод этувчи омиллар жумласидан эди. 

 Совет Иттифоқи парчаланишидан кейин вужудга келган ижтимоий ва иқтисодий мушкулотлар Совет Иттифоқидан мустақилликка эришган мамлакатлар томонидан сув захиралари заминида ностандарт сиёсатларнинг кучайиши сабабига айланди.

Нефт ва газ лойиҳаларини амалга ошириш, атроф-муҳитга оид масалалардан қатъий назар нефт ва газ маҳсулотларини узатиш тармоқларини қуриш, турли сув тўғонларини ижод этиш, қишлоқ-хўжалиги ва уй-рўзғор хўжалигида энергияни истеъмол этишни самарасиз бошқариш, пахта каби сув билан етиштириладиган муҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экишга аҳамият қаратиш Марказий Осиё сув манбаларига жиддий зарар етказди. 

Марказий Осиё тоғларининг баландлиги сабабли Марказий Осиёда жойлашган Амударё, Сирдарё, Вахш ва бошқа дарёлар  тез суратда жорий бўлади. Шу сабабдан сувга эга юқори мамлакат сифатида Тожикистон ва Қирғизистонда сув жараёнининг тезлигидан электро-энергияни ишлаб чиқариш учун фойдаланди. Бу иккита мамлакатда газ ва нефт йўқ. Шунинг учун Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан энергетикани импорт қилишга эҳтиёж сезади. 

Тожикистондаги Роғур ГЭСи

 

Россияга энергетика кучига боғлиқ бўлиб қолиш мизонини камайтириш, минтақа мамлакатларига электро-энергияни экспорт қилиш орқали даромадни касб этиш ва жиддий равишда сув тошқинларини назорат этиш учун ГЭС ва сув тўғонларини қуриш лойиҳалари ўтган 20 йил давомида Тожикистон ва Қирғизистон ҳукуматининг ишчи дастурига киритилган эди. Аммо сув тўғонларини қуриш лойиҳаси сувга эга қуйи мамлакатлар,жумладан Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистонга жорий бўладиган сув мизонига салбий тасир етказиши сабабли ушбу мамлакатларнинг эътироз қилишлари ва шу билан бирга ушбу мамлакатларнинг расмийлари ўртасида оғзаки тортишувларнинг келиб чиқиши сабабига ҳам айланди. 

Тожикистон шарқида Роғун ГЭС-ини ва Қирғизистонда Қамбарота ГЭС-ни қуриш сувга эга юқори мамлакатларда ГЭС-ни қуриш ва сув тўғонларини ижод этишнинг яққол намунаси ҳисобланади. Бу лойиҳалар Тожикистонга  табиий газни экспорт қилиш соҳасида Ўзбекистоннинг аксиламал кўрсатишлари сабабига айланди.  

ГЭС станциялари Тожикистон ва Қирғизистонга электро энергияда бўлган ўз эҳтиёжларини таминлашга имконият берадиким, уни ишлаб чиқариш уучун валютани ихтисос беришга мажбур эмас. Бошқа томондан Тожикистон ва Қирғизистон бу ГЭС-лар билан ўзининг ортиқча электро-энергиясини хорижга экспорт қилиши мумкин. Шу тартиб билан сувга эга юқори мамлакатларда ГЭС станцияларини қуришдан келиб чиқадиган мушкулотлар сувга эга қуйи мамлакатларга сувни етказиб беришига тўсиқликлар яратади.  Қишлоқ-хўжалиги кенг экинзорлари, айниқса пахта даромадидан ҳаёт кечирадиган ва ёз фаслида кўп сувга эҳтиёж сезадиган Ўзбекистон ва Туркманистон каби қуйи мамлакатларнинг фикрига кўра, бундай вазъият фожеали оқибатларни олиб келиши мумкин.         

Ёрлиқ