Маккада вақт музейи очилди (фотожамланма)
(last modified Wed, 22 May 2019 10:59:26 GMT )
май 22, 2019 15:59 Asia/Tashkent
  • Маккада вақт музейи очилди (фотожамланма)

Макканинг энг баланд нуқтасида соатли минора ҳамда ўтмишдаги вақт ўлчов воситаларига бағишланган музей очилди.

Музей соатли миноранинг ўзида жойлашган бўлиб, унинг энг юқори тўртта қаватини эгаллаган. Биринчи қавати улкан соатларга, иккинчиси қумсоат ва чўнтак соатларига бағишланган. Учинчи қаватда ой ва қуёш, хусусан, ўтмишда мусулмонлар қиблани ва намоз вақтини аниқлаш учун ой ва қуёш орбиталарини қандай кузатишгани ҳақида маълумот олиш мумкин.

Бундан ташқари, қуёш тутилиши қандай юз бериши ва бошқа қуёш ҳодисалари билан танишиш имконияти мавжуд. Тўртинчи қаватдаги балкондан Масжид ул-Ҳаром ва унинг атрофини томоша қилиш мумкин.