май 30, 2019 12:05 Asia/Tashkent
  • Германия ва Ўзбекистон президентлари
    Германия ва Ўзбекистон президентлари

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер музокаралар ўтказди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари батафсил муҳокама қилинди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик муаммолар кўриб чиқилди. Мулоқотда томонлар халқаро ташкилотлар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирди. Ўзбекистон- Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Марказий Осиёда энг кўп аҳолига эга Ўзбекистонга Германия президентининг сафар қилиши икки мамлакат учун катта аҳамиятни касб этади. Айниқса, 2014 йилда Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида Германия ҳарбий базасининг фаолиятини тўхтатишдан сўнг 2015 йилдан бошлаб икки мамлакатнинг алоқалари хиралашиб қолди. Ҳақиқатан ҳам, Германия ва Ўзбекистон муносибатларида нисбий мушкулотлар вужудга келиши билан икки мамлакатнинг парламент ҳайатлари ва сиёсий расмийлари, айниқса Германия президентининг Ўзбекистонга қилган бу сафари Берлин ва Тошкент ўртасидаги алоқаларини яхшилаш ва қайта тиклаш учун катта тасир етказади. 

Германиянинг Ўзбекистон билан алоқаси 1991 йилда Ўзбекистонинг мустақилликка эришганидан кейин барча соҳалар, жумладан сиёсий,иқтисодий, маданий ва ҳатто ҳарбий соҳада ривожланди.

Марказий Осиё масаласи бўйича германиялик эксперт Гутнер Овирфелд бу ҳақда шундай деб фикр билдиради: "Ҳозирги кунда Европа Иттифоқи сатҳида Германия Ўзбекистоннинг энг йирик шерикларидан бири ҳисобланади. Германиянинг сармоячилари иштирокида Ғарбнинг 132-та кампаниялари Ўзбекистонда фаолият олиб боришади. Бунга қўшимча, Германиянинг йирик кампаниялари ҳамкорлигида Ўзбекистонда 1 миллиард евро ҳажмида сармоя киритиш лойиҳалари ижро этилди"

Германия Ўзбекистон билан турли соҳаларда алоқа ўрнатган Европа Иттифоқига аъзо мамлакат саналади. 

Иккинчи Жаҳон уруши жараёнида, Германиянинг айрим аскарлари Кавказ ва Марказий Осиё республикалари, жумладан Ўзбекистонда истиқомат қилишди ва ушбу мамлакатда оила ташкил этишди. Милодий 1991 йилда Кавказ ва Марказий Осиё мамлакатлари мустақилликка эришганларидан кейин Германия давлати ўзини бу одамларнинг яшаш тарзи учун масъул деб билди ва бу мамлакатнинг расмийлари юқорида зикр этиб ўтилган томонлар билан бу мавзўни ўртага қуйиб музокара ўтказишади. Бу мамлакатлар жумласидан Ўзбекистон ҳисобланадиким, Берлин давлат расмийлари Ўзбекистонда истиқомат қилувчи германияликларнинг вазъиятини яхшилаш мақсадида икки мамлакат ўртасидаги муштарак ҳамкорликлар комиссияси йиғилишларида бу мавзў атрофида фикр алмашишади. 

Ҳарбий соҳада ҳам икки мамлакат ўртасида алоқалар йўлга қуйилган. Ўзбекистон 2001 йилда ноҳарбий юкларни транспартировка қилиш мақсадида, Термиз аэропортини Германияга ижарага берди. Бу шартнома 2002 йилда расмий равишда икки мамлакатларнинг уша вақтдаги расмийлари ўртасида имзоланди. 2010 йил апрел ойида бу шартнома 2014 йилгача узайтирилди. 21 асрнинг биринчи ўн йиллигида  Германиянинг 300 нафар ҳарбийлари Термиз аэропортига ҳузур топишди. Бу ҳамкорликларга қўшимча, Ўзбекистон ўзининг айрим ҳарбий эҳтиёжларини Германиядан таминлар экан. Бу заминда Ўзбекистоннинг Германиядан ҳарбий ва юк ташувчи вертолётлар сотиб олганига ишора этиш мумкин.  Бу вертолётлар 2013,2014 ва 2016 йиллар давомида Ўзбекистонга топиширилди. 

2018 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми 25 фоизга кўпайди ва 2017 йил билан қиёслаганда 770 миллион доллардан ҳам ўтди. 

Ёрлиқ