Халқаро Қудс куни турли мамлакатларда кенг нишонланди
(last modified Sat, 01 Jun 2019 07:32:24 GMT )
июн 01, 2019 12:32 Asia/Tashkent
  •  Халқаро Қудс куни турли мамлакатларда кенг нишонланди

Халқаро Қудс куни муносибати билан Покистон, Ҳиндистон, Афғонистон, Хитой ва Озарбойжон республикасининг минглаб фуқаролари кўча намойишларга чиқишди.

Покистон манбаларига таяниб Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, покистонлик мусулмонлар кеча жума куни Исломобод ва ушбу мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ўтказилган Халқаро Қудс куни кўча намойишларига чиқиб Америка ва сионизимга қарши шиорлар тарқатиш билан Фаластин халқ муқовиматини қўллаб-қувватлашди. 

Бу кўча намойишларнинг иштирокчилари Америка ва сионистлик режимга қарши ёзилган шиор ва плакатларни кутариб, Қудсни озод этилишигача кураш олиб бориш ва Фаластин интифазасини ҳимоя этиш билан исломий мамлакатлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя этувчи халқлардан Фаластин мазлум халқининг масаласига эътибор қаратишлари ҳамда Америка ва сионистик режимнинг "аср муомаласи" лойиҳасига қарши курашишда устуворлик кўрсатишларини сўрадилар. 

Кўча намойишларга чиққан покистонлик намойишчилар шунингдек Америка ва Исроил қалбаки режимни минтақа вазъияти, айниқса исломий мамлакатлар ва Форс кўрфази минтақасидаги вазъиятни нотинчликка юзмаюз этиши ва кескинликларни ижод этиши учун айбдор,- деб билдилар. 

Покистон давлати ҳам жума куни Қудс халқаро куни муносибати билан бир баённома нашр этиб, унда Покистон давлати ишғолгарлик ва зулм билан қарши курашиш учун Фаластин халқи ва уларнинг муқовиматини қўллаб-қувватлайди,- деб эълон қилди.  

Афғонистон ахборот манбалари ҳам Афғонистон халқи ушбу мамлакатнинг турли шаҳарларида, жумладан Кобулда Рамазон муборак ойининг охирги жума кунида Халқаро Қудс куни муносибати билан кўча намойишларга чиқиб, мустабидлик, зулм ва ишғолгарликка қарши шиорлар эълон қилишди. Афғонистонлик намойишчилар сионистик режимнинг ишғолидан Фаластин ишғолий сарзаминларни озод этишни таъкидлашди. 

Афғонистоннинг шимол-ғарбида яшовчи халқ ҳам Халқаро Қудс куни маросимини ўтказиб, сионистик режимга қарши шиорлар эълон қилиб бу режимнинг байроғини ёқиб юборишди. 

Шунингдек, Халқаро Қудс куни ва жума намози Эрон Ислом Жумҳурияти бош консулхонаси бошлиғи иштирокида  Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида ўтказилди. 

Мумбай "Хожа шиаёни исна ашари" масжидининг муваққат жума намози имоми Мавлоно Руҳ Зафар жума намози хутбаларида, мусулмонлар сионистик режим қўлидан Байтул-Муқаддасни озод этиш мақсади билан Фаластин халқини ҳимоят этишади,-деб таъкидлади. 

  Мавлоно Руҳ Зафар Халқаро Қудс куни мусулмонлар ўртасидаги бирдамлик ва ваҳдатнинг рамзидир ва мусулмонлар ўз куч-қудратларини зўравон ва мустамлакачи мустабид қудратларга кўрсатишади,-деб қўшимча қилди.    

Озарбойжон республикасининг исломий партияси ҳам жума куни Қудс халқаро куни муносибати билан Боку шаҳрининг марказида жойлашган мустақиллик ва эркинлик йўлида шаҳид бўлганларнинг оромгоҳи маҳалласида кўча намойишлар ташкил этишди. 

Озарбойжон республикаси ижтимоий ва сиёсий ташкилотларнинг фаоллари иштирок этган бу кўча намойишларда тажовузкор сионистик режимнинг Фаластинни ишғол этганига қарши эътироз қилишди. Шунингдек, бу кўча намойишда Америка ва сионистларга қарши шиорлар эълон қилинди.  

Бу кўча намойишларда иштирок этганлар, шунингдек Қудс ва Фаластинда сионистик режимнинг содир этган жиноятлари ва ҳамда Американинг ушбу босқинчи режимни ҳимоят этишини маҳкум этишди. 

Хабарларга кўра, кўча намойишларга чиққан айрим иштирокчилар Озарбойжон республикаси хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган. 

Сионистик режимнинг Боку шаҳридаги элчихонасига олиб борадиган кўча-хиёбонлар Халқаро Қудс куни билан бир вақтнинг ўзида полициянинг қаттиқ хавфсизлик чора-тадбирлари назорати остига олинди.