Путин дунё тижоратида доллар ролини қайта кўриб чиқишга чақирди
Ўз мақсадларига етиш учун халқаро молиявий ва савдо-сотиқ муомаласида долларнинг мавқеидан сўистеъмол этиш бўйича Американинг олиб бораётган муносабати ушбу вазъиятни ўзгартириш учун кўп мамлакатларнинг сайъ-ҳаракат олиб бориши ва талабларининг ортиши сабабига айланган.
Россия президенти Владимир Путин бу ҳақда 8 июн куни Америка давлати доллардан босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланишига ишора этиб, дунё тижоратида долларнинг мавқени кўриб чиқишга чақирди.
Санкт-Петербург халқаро саммитида суханронлик қилган Россия президанти Владимир Путин Америка ўз ҳукмронлигини бутун дунёда кенгайтириш пайидадир,-деб таъкидлади.
Путин бундан олдин ҳам доллар билан муомала қилишга қарши чекловлар жорий этиш учун Америка давлатининг амалга оширган сайъ-ҳаракатини "хато" деб тавсиф этган эди ва захира валюта сифатида бундай тарзда долларга ишониш сиёсатини заифлантиради, -деб айтган эди.
Бир неча кун олдин Россия иқтисодиёт вазири Максим Арешкин дунёда асосий валюта сифатида доллар ўз мавқеини қўлдан бой беришига ишора этиб, Москва "доллардан" қўл тортиш жараёнини бошлаб юборган,-деб айтди.
Бу ҳақда Хитой ва Россия президентлари чоршанба куни Америка санкцияларининг салбий тасирини камайтириш учун бир шартномага имзо чекишди. Бу шартномага кўра, доллар икки мамлакатнинг савдо-сотиқ муомаласидан чиқарилади.
Бу келишувга кўра, икки мамлакатнинг савдо сотиқ муомаласи "юан" ва "рубл" билан амалга оширилади. Дунё иқтисодида иккинчи иқтисодий қудрат сифатида Хитойнинг ўрни ва Американинг ҳарбий ва сиёсий асосий рақиби сифатида Россиянинг эгаллаган мавқеини эътиборга олган ҳолда бу масла муҳим аҳамиятни эгаллайди. Халқаро иккита бу қудрат халқаро арсасида кўп томонлама муносабатлар олиб бориш ва Американинг бирёқламали сиёсатига мухолифат қилишни талаб қилишмоқда.
БМТ бош котиби Антонио Гуттереш БМТ ва кўп томонлама муносабат қилишни ҳимоя қилишда Россиянинг уйнайдиган муҳим ролига ишора этиб, Россия халқаро арсасида асосий ва ҳаётий уйинчи ҳисобланади,-деб айтди.
Дональд Трампнинг президентлик даврида, Американинг зўравонлиги ва бир ёқлама ёндошиш сиёсати ва сайъ-ҳаракати, айниқса Америка душманлари ва рақибларига қарши санкция жорий этиш ҳатто Америкага иттифоқчи бўлган томонларга қарши санкция жорий этиш билан таҳдид солиши бошқа мамлакатларга қарши босим ўтказиш учун доллардан бир восита сифатида фойдаланиш ва санкциялардан Вашингтоннинг сўистеъмол қилишини кўп давлатлар ва ҳатто Америкага иттифоқи бўлган мамлакатлар танқид остига олишди.
Шунинг учун Америкага иттифоқчи бўлган мамлакатлар ва рақиблардан тортиб бошқа кўп мамлакатлар ўзларининг хорижий муомалаларида бошқа валютадан фойдаланиш ва доллардан қўл тортиш учун сайъ-ҳраракат олиб боришмоқда. Бу масала халқаро валюта захирасида доллар улушининг камайиши ва евро каби бошқа валюта улушининг кўпайиши сабабига айланган.
Сиёсий маслалар бўйича эксперт Виктория Кровомбергнинг айтишича, БМТ ягона валюта бирлиги сифатида Америка долларига таянишдан келиб чиқадиган иқтисодий хатарларга эътибор қаратиб, дунёда янги валюта захираси шаклланиши учунмамлакатлар сайъ-ҳаракат олиб боришлари кераклигини сўради.
Америка Вашингтоннинг талаблари ва истак-хоҳишларига қарши бўлган ва ўз сиёсатларини амалда татбиқ этишларига монеа яратиш ёки ушбу мамлакатнинг талабларига пайравлик қилишга ундаш учун бир восита сифатида, халқаро молиявий системалар, банклар ва кампанияларнинг долларга боғлиқ бўлиб қолишларидан сўистеъмол қилади.
Бу жараённи тезлаштирилган масала Баржом ядровий келишувидан чиқишидан сўнг, Эронга қарши ядровий санкцияларни қайта жорий этиш бўйича Трампнинг қабул қилган қарори эди. Трамп давлати доим Эрон билан молиявий ва иқтисодий алоқага эга бўлган ёки бундай сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида бўлган банклар, молиявий муассасалар ҳамда кампанияларни жазо бериш билан таҳдид солиб келмоқда.
Молиявий ва доллар воситаси билан мамлакатларга қарши босим ўтказиш бўйича Американинг олиб бораётган сиёсати долларга боғлиқ бўлиб қолишни камайтириш ва бошқа валюталардан фойдаланиш учун сайъ-ҳаракатлар ва сиёсатлар келиб чиқиши сабабига айланганким, натижада дунё тижорати ва молиявий муносабатларда доллар ролининг кўзга ташланадиган даражада камайишига олиб келади.