Қозоғистон ва Ўзбекистон ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашмоқда
Қозоғистон Сенати раиси Ўзбекистон президенти ва паламент раиси билан бўлиб ўтган учрашувда турли соҳалар, айниқса иқтисод ва тижорат соҳасида икки мамлакатнинг ҳамкорликларини мустаҳкамлашни таъкидлади.
Қозоғистон Сенат раиси Нурлан Негматулин Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви чоғида минтақа ва икки мамлакат ўртасидаги масалалар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорликларни янада кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Ўзбекистон президенти бу учрашувда, Қозоғистон парламент ҳайатининг Тешкентга қилган сафарини дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, яхши қўшничилик рамзи ва икки мамлакат ўртасида муштарак стратегиялар борлигининг нишонасидир, -деб билди.
Қозоғистон парламенти раисининг Ўзбекистонга қилган сафари якшанба куни Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлиб ўтаётган бир вазъиятда амалга ошрилди. Бу масалани эътиборга олиб, Нурлан Негматулиннинг Тошкентга қилган сафари "Нурсултон" давлат раҳбарларининг Қозоғистондаги сиёсий қудратга ишонишларидан долат беради,-деб айтиш мумкин.
Айни пайтда, Қозоғистон Сенат раисининг Тошкенга қилган сафари шундан далолат берадиким, Нурсултон давлат раҳбарлари ҳалигача Ўзбекистонга қадимий ва қудратли бир рақиб сифатида қарашади.
Қозоғистон Марказий Осиёнинг энг катта ва Ўзбекистон эса энг кўп аҳолига эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Охирги йилларда, икки мамлакатнинг раҳбарлари Марказий Осиё мамлакатларида раҳбарлик қилиш учун минтақавий рақобат олиб боришарди. Аммо бу рақобатлар ўз охирига етганга ўхшайди.
Марказий Осиё мамлакатларига раҳбарлик қилиш учун Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида рақобатлар борлигига қарамай шундай бир ҳақиқатни эътиборга олиш лозимки, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ижроия органларининг таркибини қайта тиклаш билан шуғулланмоқда. Шунинг учун Қозоғистон билан рақобат қилиш шароитида эмас. Бунга қарамай Ўзбекистонни Қозоғистон билан қиёслаганда, Ўзбекистон Марказий Осиёда қўшни республикалар билан ижобий ва яхши муносабатларни йўлга қуйган.
Шу сабабдан Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Сергей Сологов Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги билан Ўзбекистон янги давлатининг ҳозиргача эришган мувафаққиятларига ишора этиб, Тошкентнинг янги давлатида барча ўзгаришлар мувафаққият билан амалга оширилди. Энди эса Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда қудратга эришганидан сўнг, Тошкент ва Нурсултон давлати минтақанинг раҳбарлигини қўлга олиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда, -деб айтди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон 2 кмдан ортиқ муштарак чегарага эга бўлиши билан 2003 йилда ўз чегараларини демилитация ва демаркация қилиш ва бу масалага тегишли чўл-биёбондаги ишларини ижро этишни 2004 йил апрел ойида бошлади. Аммо бу масала турли сабаблар билан мушкулотларга юзмаюз бўларди. Масалан, икки мамлакат ўртасидаги чегараларни демилитация ва демаркация қилишдан 15 йил ўтгач икки мамлакат ўртасида ташкил этилган муштарак чегара комиссияси ҳалигача чегарани демаркация ва демилитация қилиш ишларини ижро этиш учун мавжуд бўлган ихтилофларни минимал даражага етказиш пайида юрибти.
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт ва нефто-химия маҳсулотлари, менерал ва озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилади. Ўзбекистон эса табиий газ,электро-энергия,пахта толаси, электр асбоблари, мева-сабзавот маҳсулотларини Қозоғистонга экспорт қилади.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги импорт ва экспорт ҳажми 2015 йилда 3 миллиард долларга етди. 2018 йилда ҳам икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми уша даражада боқий қолди. Бу статистик маълумот шундан далолат берадиким, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги тижорат ва иқтисодий ҳамкорликлар кенг имкониятларга эгадир.