Эрон Американинг Форс кўрфазидаги ҳаво ҳужумларига қатъий жавоб қайтарди
(last modified Sat, 22 Jun 2019 07:45:19 GMT )
июн 22, 2019 12:45 Asia/Tashkent
  • Эрон  Американинг Форс кўрфазидаги ҳаво ҳужумларига қатъий жавоб қайтарди

Қуриқлик, денгиз ва ҳаво ҳудудларини муҳофазат этиш ҳар бир мамлакатнинг ҳаққидир. Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг Форс кўрфазида тажовузкор учувчисиз учоғини ўриб тушириш билан ўз ер-ҳудудларини муҳофазат этиш учун ҳеч қандай шак-шубҳага йўл қуймаслигини намойиш этди.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси кучларининг ҳаво ҳужумларига қарши системалари пайшанба куни бомдод вақтида, Американинг разведка қилувчи учувчисиз учоғи Эрон жанубида жойлашган Ҳурмузгон вилоятининг Форс кўрфазидаги ҳаво ҳудудларини бузишидан кейин  уриб туширилди.  

Эрон АҚШ-нинг радведка қилувчи RQ-4 Global Hawk учувчисиз учиш қурилмаси (дрони)  Американинг энг замонавий учувчисиз учоқларидан эди. Эрон ҳаво ҳудудларига разведка қилувчи дронни юбориш гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракат ҳисобланади ва америкаликлар эса Форс кўрфази минтақасида нотинчлик  ва кескинликларнинг асосий омили ҳисобланишади. 

Бунга қўшимча, Эронга қарши жўнатилган учувчисиз учоқ ҳаво  ҳудудларининг қонун-қоидаларига ҳам риоят этмади ва ўзининг техник маълумотларини аниқлайдиган тажҳизотини учириб, махфий тарзда Ҳурмуз бўғозида Эронга тегишли маълумотларни жамлаш билан шуғулланаётган пайтда, Эрон Ислом Жумҳурияти соқчилар корпуси ҳаво-фазо кучларининг қатъий сайъ-ҳаракатлари билан уриб туширилди. 

Америка томонидан амалга оширилган бу сайъ-ҳаракат Эрон Ислом Жумҳурияти билан ушбу мамлакатнинг душманона муносибатини давом эттиришининг ниошонасидир. Америка Эрон халқига қарши "иқтисодий терроризм" билан муносибат қилиши ва минтақада бузғинчи  сайъ-ҳаракатларни амалга ошириши билан энди Эрон ҳаво-ҳудудларига ҳам риоят этмади. Эронга қарши Американинг амалга оширган турли сайъ-ҳаракатлари БМТ резолюцияси ва халқаро қонунларни поймол этиш ҳисобланади. Бундай шароитда, Эрон БМТ-га Америка устидан шикоят қилишига қўшимча, ҳаво ҳудудларига қарши тажовуз қилганида Америкага қатъий жавоб қайтарди. 

Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон Ислом Жумҳурияти қуриқлик, ҳаво ва сув ҳудудларида ўз ер-ҳудудларини шижоат билан муҳофазат этишини баён этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг қилган янги тажовузи учун БМТ ташкилотига мурожаат этади ва Америка халқаро сувлар ҳақида айтган ёлғонларини исботлайди,-деб айтди.

АҚШ-нинг радведка қилувчи RQ-4 Global Hawk  учувчисиз учиш қурилмаси Эрон ҳаво ҳудудларида уриб туширилганидан кейин Американинг ҳарбий ва сиёсий расмийлари радведка қилувчи RQ-4 Global Hawk учувчисиз учиш қурилмаси халқаро сувлар ҳудудида уриб туширилди,- дея иддао қилишди. 

Пентагон расмийларидан бири иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида америкалик расмийларнинг сайъ-ҳаракатлари журналистларнинг эътирозларини келтириб чиқарди ва  улар радведка қилувчи RQ-4 Global Hawk учувчисиз учиш қурилмаси халқаро сувлар ҳудудида уриб туширилгани ҳақида ўз иддаоларини исботлаш учун қониқтирадиган далил, жумладан видеоли далилларга эга эмаслар,-деб эълон қилишди.

Бироқ, разведка қилувчи учувчисиз учоқни жўнатиш бўйича Американинг  бундай ҳаракати халқаро қонунларга хилоф  тарзда кескинликларни келтириб чиқарувчи сайъ-ҳаракатдир. Бундай шароитда, Америка тажовузига қарши қатъийлик билан жавоб қайтариш ўзининг ҳаво ҳудудларида Эрон Ислом Жумҳуриятининг қонуний ҳақ-ҳуқуқидир. 

Америка ҳужумига қарши ҳаво тажовузлари қаршисида амалга оширган сайъ-ҳаракати ўзининг ҳаво-ҳудудларини муҳофазат этиш саналади ва бу сайъ-ҳаракат эса Эрон томонидан уруш келтириб чиқариш маъносида эмас, чунки Эрон Ислом Жумҳурияти уруш пайида эмас, аммо ўз ер-ҳудудларини муҳофазат қилишда шак-шубҳага йўл қуймайди ва унга қарши жавоб қайтариш учун тайёрдир.        

Ёрлиқ