Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (7) Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти
(last modified Wed, 26 Jun 2019 08:37:09 GMT )
июн 26, 2019 13:37 Asia/Tashkent
  • Иш излаб Марказий Осиёдан Россияга (7) Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг Россиядаги вазъияти

Қирғизистон тахминан 6 миллион жамият билан Марказий Осиё минтақасида энг қуйи поғонани эгаллайди ва фақат Туркманистон 5 миллион аҳоли билан Қирғизистондан кейинги поғонада тўради.

 

Қирғизистоннинг сиёсий тизими агарчи айрим вақтларда бўҳрон ва сиёсий эътирозлар, жумладан  (RevolutionTulip) "қизил лола" инқилобига юзмаюз бўлган бўлсада, аммо нисбий демократик тизим ҳисобланади.  2005 йили вужудга келган инқилобда "қизил лола" Қирғизистон халқи инқилобининг рамзи эдиким, Аскар Акаевнинг истеъфога чиқиши ва 2010 йилда Қурбонбек Боқиевнинг истеъфога чиқиши сабабига айланди. 

Айни пайтда, Қирғизистон Марказий Осиёда энг заиф иқтисодга эга мамлакат саналади. 

Қирғизистон халқаро валюта фонди ва жаҳон банки тавсияси билан  либерал иқтисодий ислоҳотлар киритиш заминида Марказий Осиё минтақасида пешқадамлик қилади ва бу нуқтаи назардан Марказий Осиёнинг Швецарияси номи билан машҳур бўлган. Аммо нефт ва газ манбаларининг йўқлиги ва Қирғизистонда иқтисодий коррупция тамоқларнинг мавжудлиги сабаб сиёсий бўҳрон ва барқарорсизлик ушбу мамлакатни жиддий иқтисодий мушкулотларга юзмаюз этган.

1991 йили Қирғизистон уша мустақилликка эришган йиллардан бошлаб 2018 йилгача, яъни 27 йил давомида, Қирғизистон халқининг Россия ва Қозоғистон каби мамлакатларга сафар қилиши жиддий исқтисодий мушкулотларнинг оқибатидан келиб чиқди. Умуман олганда, Қирғизистонда меҳнат муҳожирлиги жараёни турли омилларга эга. Аммо меҳнат русурсларига босим ўтказадиган асосий омил бу кенг қашшоқлик ҳисобланади. 

Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг асосий қисмини Боткен, Жалолобод ва Ош каби Қирғизистон жанубий минтақаларининг халқи ташкил этади. Тожикистон ва Ўзбекистондек Қирғизистонга тегишли қисмида жойлашган Фарғона водийси ҳам қашшоқ ва кўп аҳолига эга водий саналади. Натижада иқтисодий оғир шароит сабабли Қирғизистон меҳнат муҳожирлари хорижга сафар қилишди. Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг жўнатган даромадлари ушбу мамлакатнинг ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотларининг 14-16 фоизини ташкил этади. Айрим маълумотларга кўра, бу кўрсатгич 27 фоизга етади.

Умуман олганда, 2012-2016 йилларда Қирғизистон марказий банкининг берган маълумотига кўра, қирғиз меҳнат муҳожирларининг мамлакатга жўнатган пуллари (9/1 миллиард доллар) 9 миллиард 100 миллионни ташкил этади. Яъни, бу мамлакатнинг меҳнат муҳожирлари 5 йил давомида йиллик ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотларининг ярмини Қирғизистонга жўнатишган. Евроосиё иқтисодий иттифоққа Қирғизистоннинг қўшилиши ва меҳнат муҳожирларининг юборган пул мизонининг кўпайиши 2014-2016 йилларда иқтисодий бўҳрон оқибатларининг камайиши сабабига айланди. 

Охирги 5 йил давомида қирғиз меҳнат муҳожирларининг Россиядан юборган пул ҳажми 2 миллиард 100 миллион долларни ташкил этган. 2014-2015 йилларда Росияда иқтисодий вазъиятнинг оғирлашиб қолгани сабабли жўнатган пул миқдори ҳам камайди ва рубл пул бирлиги долларга нисбатан нархи пастга тушди. 2015 йилда унинг ҳажми камайиб, 1 миллиард 400 миллион долларга етди. Аммо 2016 йилда эса тезкари жараён юз берди ва меҳнат муҳожирларининг жўнатган пуллари тўрт бараварга ошди.

2015 йил январ ойида Қирғизистоннинг Евроосиёга қўшилиши ижобий тасирга эга эди. Шунинг учун Қирғизистон ушбу иттифоқда аъзо мамлакатлар ўртасида Россиядан жўнатилган пуллар ҳажми кўпайишининг муҳим омилларидан эди.  

Аммо бу ўртада мустақилликдан кейин Қирғизистон давлатнинг молиявий мушкулотларидан ғафлатда қолмаслик лозим. Қирғизистон турли сабаблар, жумладан ўтган йиллар давомида қашшоқлик ва халқ ҳаёт даражасининг пастга тушиши бошқа мамлакатлардан хорижий қарз олишга мажбур бўлди.  Қирғизистон умумий қарзи 4 миллиард 400 миллионни  (4/4 миллиард доллар) ташкил этади ва ушбу мамлакатнинг ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотларининг 58 фоизини ташкил этади. Бу ўртада давлатнинг хорижий қарзи 3 миллиард 885 миллион долларни ташкил этади. 

Қирғизистон парламентининг намояндаларидан бири оқилбек Жабборовнинг фикрига кўра, ўтган беш йил давомида Қирғизистоннинг Хитойдан олган қарзи 2 фоиздан 44 фоизга етди. Қирғизистоннинг Хитойдан олган қарзи 1 миллион 700 миллион долларни ташкил этадиким, Бишкек давлатига молиявий оғирлик ижод этган,-деб айтди.    

Қирғизистон меҳнат муҳожирларининг сафар қиладиган иккинчи мамлакати Қозоғистон ҳисобланади. Қозоғистон қаршисида Қирғизистоннинг заиф иқтисоди, ҳава ва ер орқали транспорт ва коммуникация тармоқларининг осонлиги ва икки мамлакатнинг қўшничилиги ҳамда Евроосиё иқтисодий иттифоққа Қирғизистон ва Қозоғистоннинг аъзо бўлиши қирғиз меҳнат муҳожирлари ўзбек ва тожик меҳнат муҳожирларига нисбатан муносиб имкониятларга эгалар. Икки мамлакат расмийлари ўртасида келишилган келишувларга кўра, қирғиз меҳнат муҳожирлари Қозоғистонга кирганларида 30 кун ичида ишлаш учун ижозат олишлари керак.

Қирғизистон иммиграция бошқармаси томонидан нашр этилган  маълумотга кўра, қирғиз меҳнат муҳожирларининг 113 минг нафари Қозоғистонда фаолият олиб боришади.

Бу мавзў эркаклар ташкил этадиган меҳнат муҳожирлари учун ўз ватанларигақайта-қайта сафар қилиш имкониятиини беради. Бу масала меҳнат муҳожирлари ўртасида ажралиш ва инқирозга дуч келиш каби ижтимоий зарарлар камайиши нуқтаи назаридан катта аҳамиятни касб этади. Умуман олганда, Қирғизистон республикасининг олти миллионлик жамиятидан 500 минг нафари хорижда фаолият олиб бориши  Марказий Осиё минтақасида ушбу мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий муҳим масала ҳисобланади. Бу масала бир томондан Қирғизистон жамиятида ёш авлоднинг ижтимоий ва иқтисодий талаблари ва ишсизлик даражасининг камайиши сабабига айланса, бошқа томондан Россияда бу мамлакатнинг иқтисодий  ва сиёсий қарам бўлиб қолишининг давом этиши ва уни сақлашда муҳим рол уйнайди.

Евроосиё иқтисодий иттифоққа Қирғизистоннинг аъзо бўлиши ҳам бу жараённи давом этириш ва уни енгиллаштириш Россия ва Қозоғистон ўртасидаги алоқаларга кўмак берди ва бу нуқтаи назардан қирғиз меҳнат муҳожирлари тожик ва ўзбек меҳнат муҳожирларига қараганда яхшироқ имкониятлардан баҳраманд бўлишади.        

Ёрлиқ