Вена йиғилиши: етарли бўлмаган биринчи одим
Эрон ташқи ишлар вазири сиёсий ўринбосари Венада ўтказилган Баржом ядровий келишуви муштарак комиссияси йиғилиши конструктив ва ижобий тарзда ўтди ва олдинга қуйилган бир қадам эди. Аммо ҳали Эроннинг талаблари амалда татбиқ этилиши учун кифоят этмайди,-деб айтди.
Сайид Аббос Ироқчи жума куни Венада ўтказилган матбуот анжумнида, Европа ва Эрон ўртасида "Инстекс" молиявий механизми фаолияти ҳақида тўхталиб, Эрондан нефтни сотиб олмасдан ёки Инстекс молиявий механизм учун махсус кридитларни ҳисобга олмасдан бу механизм Эроннинг эҳтиёжларини қониқтира олмайди,-деб айтди.
Венада ўтказилган Баржом ядровий келишувининг муштарак комиссияси йиғилиши шундай бир вазъиятда ўтказилдиким,Эрон Баржом ядровий келишуви мажбуриятларига риоят қилиш учун европаликларга 60 кун мўҳлат берганди. Бу мўҳлат ҳам охирга етмоқда ва Европа берган ваъдалар амалда татбиқ этилиши ҳамда европаликларнинг кафолат беришлари учун Вена йиғилиши охирги имконият деб эълон қилинган эди.
Баржом ядровий келишувига кўра, Эрон нефтини сотиш ва тижорат соҳасидаги муомалалар ҳеч қандай қийинчиликсиз ижро этилиши лозим, аммо Баржом ядровий келишувидан Американинг бир томонлама чиқиши бу жарпаённи мушкулотларга юзмаюз этди. Европаликлар ҳозиргача Эроннинг иқтисодий манфаатларини Баржом келишувига асосланиб амалда татбиқ этганлари йўқ. Шунинг учун Эрон уларга икки ой мўҳлат берди.
Баржом ядровий келишувида Эрон ўз зиммасига олган мажбуриятларини камайтириши Баржом ядровий келишувида келтирилган бир восита саналади ва Эрон ҳам ана шу восита билан ўз зиммасига олган иккита мажбуриятини тўхтатди. Европанинг берган ваъдалари амалда татбиқ этилмагунича Эроннинг бу сайъ-ҳаракати давом этади. Баржом келишувида Европанинг олган мажбуриятларига мутаносиб тарзда Эрон ҳам кейинги қадамларини қуяди.
Венада ўтказилган Баржом муштарак комиссиясининг йиғилиши Баржом ядровий келишувида боқий қолган томонларга Эрон бир томонлама ушбу келишувда бошқа қолмаслиги ва охирги огоҳлантиришни эълон қилиши учун катта аҳамиятни касб этади.
Сиёсий масалалар бўйича эксперт Конелло Мер жума куни инглиз тилидаги Ал-Жазира телеканали билан қилган сўҳбатида, Венада ўтказилган Баржом ядровий келишуви муштарак комиссияси йиғилишининг аҳамияти ҳақида Венада эронликлар бошқа Баржом ядровий келишувида ёлғиз риоят этмасликлари ҳақидаги муҳим бир масалани баён этишди,-деб таъкидлади.
Венада ўтказилган Баржом муштарак комиссияси йиғилишининг якуний баёнияси ва Баржом ядровий келишуви доирасида Эроннинг иқтисодий манфаатларига кафолат беришни қўллаб-қувватлашда ушбу келишувда қолган бошқа тмонларнинг позиция олишларини эътиборга олган ҳолда айтиш мумкинки, Вена йиғилишини олдинга қуйилган бир қадам деб билиш мумкин, аммо европаликлар бу мажбуриятларни ижро этишлари учун кўп ишлар боқий қолган.
Вена йиғилиши сиёсий жиҳатдан ҳам америкаликларга шундай паём етказдиким, Американинг Баржом ядровий келишувига нисбатан қўллаган сиёсати ушбу келишувда қолган бошқа томонлар томонидан қабул қилинмайди.
Америкада қурол-яроқни назорат қилиш муассасасининг мутахассиси Дорил Кимбол Вена йиғилиши тўғри йўлдир. Бу йиғилиш европаликлар, Хитой ва Россия томонидан Америка сиёсатларини қоралаш учун қуйилган муҳим қадам маъносида эди. Бу сайъ-ҳаракат Эронга қарши жорий этилган санкцияларни бартараф этишга асосланиб берилган ваъдаларни амалда татбиқ этиш йўлида қуйилган қадам эди,- деб таъкидлади.
Баржом ядровий келишувига кафолат берувчи муҳим нарса бу Вена йиғилишида берилган ваъдаларни ижро этиш ва Америка босими остидан европаликлар чиқиб, Инстекс молиявий механизми доирасида ўз савдо-сотиқ алоқалари учун кафолат беришлари ҳисобланади.
Инстек молиявий мееханизмнинг ҳар қандай мағлубиятга дуч келиши турли оқибатларга олиб келади ва бундай шароитда юзага келган янги ўзгаришлар европаликларнинг масъулиятидадир. Чунки Эрон Баржом ядровий келишувидан Америка чиқиши харажатларини бир ўзи тўламайди.