Яккабоғдаги «снос» билан боғлиқ яна бир аянчли видео
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i46667-Яккабоғдаги_снос_билан_боғлиқ_яна_бир_аянчли_видео
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тасвирга олинган уй бузилиши билан боғлиқ яна бир видео тарқалди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
июл 27, 2019 17:23 Asia/Tashkent

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида тасвирга олинган уй бузилиши билан боғлиқ яна бир видео тарқалди.

Ички ишлар ходимлари ярим вайрона иморатдан вояга етмаганларни олиб чиқишга уринмоқда, улардан бири эса ичкаридан «дада, дада!» деб бақирмоқда.

Воқеа тафсилотлари ҳозирча номаълум. 

Аввалроқ Яккабоғ туманида тадбиркорлардан бири биноларини бузмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосарини ёқиб юборишга уринганди. 

Шундан сўнг Президент тадбиркорларга тегишли биноларнинг бузилаётгани бўйича ҳокимларни қатъий огоҳлантирганди ва вилоят ҳокими биринчи ўринбосари ҳамда бош солиқчисини ишдан олиш бўйича кўрсатма берганди.