Баржом ядровий келишувни сақлаш учун Европанинг сўзлари амалидан фарқ қилмоқда
Эрон ташқи ишлар вазири матбуот котиби европаликларнинг ўз масъулиятларини амалда татбиқ этилмаганини қоплаш учун Франция томонидан қуйилган ҳар қандай қатъий таклифни рад этди.
Эрон ташқи ишлар вазири матбуот котиби Сайид Аббос Мусавий душанба куни айрим ОАВ-нинг Франциянинг Эронга қилган таклифлари юзасидан миш-мишлар ҳақида тўхталиб, Эрон ва Франция президентлари ўртасида телефон орқали бўлиб ўтган музокараларда турли таклифлар баён этилди, аммо ҳеч қайси бири қатъий эмас,-деб айтди.
Айрим оммавий ахборот воситалари, жумладан Американинг "Ал-Манитор" ахборот агентлиги Франция президенти Эммануэл Макрон ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали музокара Инстекс молиявий механизмни ишга солиш учун 15 миллиард долларлик банк рақамини очиш ва Парижда ривожланган еттита саноат мамлакатларининг иқтисод вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Эрон президентини даъват этиш бўйича иккита таклиф ҳақида фикр алмашилди,-деб эълон қилди.
Европа расмийлари Баржом ядровий келишувини сақлашни таъкидлашади, аммо ҳалигача Баржом ядровий келишувида ўз зиммаларига олган 11 мажбуриятларини амалга оширганлари йўқ. Албатта Трампдан мустақил бўлиш масаласига тегишли Германия ва Франциянинг қабул қилган қарори Европа ва Америка ўртасидаги алоқаларнинг пасайишини кўрсатсада, аммо шундай назарга ташланадиким, Франция музокара шаклланиши учун йўл топиш пайидадир ва бу фарзия тўғри бўлиб чиқса ҳам бундай сайъ-ҳаракат амалда табиқ этилмайди.
Америка Баржом ядровий келишувига имзо қуйган мамлакат сифатида БМТ хавфсизлик кенгаши резолюциялари ва ўз зиммасига олган мажбуриятларини оёқ ости қилиб, дунёда ишончсиз мамлакат эканлигини исботлади. Бу ҳақиқатни Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам яхши билади.
Франция президенти Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали қилган сўҳбатларида, Баржом ядровий келишувини сақлаб қолишга Франциянинг мойиллигини эълон қилди ва Эрондан бу келишувда қолишини сўради.
Франция иқтисод вазири ҳам европаликларнинг шароитни англаш замони етиб келганига ишора этиб, Европа Америкадан мустақил бўлиш учун молиявий янги воситаларга эҳтиёж сезади ва биз Америка санкциялари қаршисида ўзимизнинг ширкатларимизнинг манфаатларини муҳофазат қилиш учун вазифадормиз,-деб таъкидлади.
Баён этилган бу изҳорот шуни кўрсатадики, европаликлар айниқса Франция Баржом ядровий келишувни сақлаб қолиш учун қўллаб-қувватлашрини эълон қилган бўлсада, аммо европаликлар берган ваъдалари амалда татбиқ этилиши учун ҳали вақт кўп.
(INSTEX) Instrument in Support of Trade) молиявий механизми Европанинг берган дипломатик ваъдалари билан мувофиқ келмайди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, ҳозирги вазъиятда Баржом ядровий келишувини хавфсизлик мавзўларга боғлашга сайъ-ҳаракат қиладиган европаликлар билан юзмаюз бўлганмиз.