Ғадир жилвалари
إِنِّی تَارِکٌ فِیکُمُ الثَّقَلَیْنِ مَا إِنْ تَمَسَّکْتُمْ بِهِمَا لَنْ تَضِلُّوا- کِتَابَ اللَّهِ وَ عِتْرَتِی أَهْلَ بَیْتِی وَ إِنَّهُمَا لَنْ یَفْتَرِقَا حَتَّى یَرِدَا عَلَیَّ الْحَوْضَ Сизларга икки улкан қадрият қолдиряпман, уларни маҳкам тутсангиз, мендан сӯнг адашмагайсиз.
Расули акрам(С) ҳаётларидаги сӯнгги ҳаж пайтида саҳобалари, аҳли байт ва кӯп сонли мусулмонлар билан Арафотга етмасдан Намараҳ минтақасида тӯхтаб, жамоат билан пешин ва аср намозларини биргаликда ӯқидилар.
Намоздан сӯнг жамоатга кӯз тикдилар. Саҳро намозхонлар билан лиқ тӯлган эди. Пайғамбар Аллоҳга ҳамд айтгач, буюрдилар: Эй, одамлар! Сӯзларимни эшитинг, зеро билмасман, эҳтимол, янаги йил бу мавқеда учрашолмасмиз. Сизларга икки улкан қадрият қолдиряпман, уларни маҳкам тутсангиз, мендан сӯнг адашмагайсиз. Булар Аллоҳнинг китоби ва менинг аҳли байтимдир.
Расули акрам (С) Ҳажжул видоъ (сӯнгги ҳаж)нинг ҳар бир лаҳзасини ғанимат билиб, Ҳақ садосини Аллоҳнинг бандаларига етказишга ҳаракат қилар эдилар.
Ул ҳазрат ташриқ айёмининг сӯнгги куни, яъни зулҳижжа ойининг ӯн учинчи куни одамларни Хайф масжиди мавзеида тӯплаб, намоздан сӯнг хутба ӯқишга киришдилар.
Ҳаж мавсими ниҳоясида Мадинаи Мунавварага қайтиш чоғи Ғадири Хумни ӯз ичига олган Кураал Ғамим минтақасига етиб келганларида ваҳий фариштаси Жабраили амин нозил бӯлиб, Пайғамбарга тӯхташ буйруғини берди.
Пайғамбар буюрдилар:
"اَیُّهَا النَّاسُ، أجیبُوا داعِیَ اللَّهِ، اَنَا رَسُولُ اللَّهِ.
"Эй одамлар! Аллоҳнинг даъватини ижобат айланг, зеро мен Аллоҳнинг элчисиман".
Одамлар кутилмаган бу буйруқдан ҳайрон қолишди. Шу пайт муаззин азон чақириб, халойиқни пешин намозига даъват қилди. Намоздан сӯнг Расули акрам туяларнинг юкини тӯплаб, тартибга келтирилган минбарга чиқиб, Аллоҳга ҳамд айтгач, қуйидаги мазмунда хутба ӯқидилар:
Эй одамлар! Яқинда мен Ҳақнинг даъватига лабайк айтиб, ораларингдан кетишим мумкин. Мен масъулман, сиз ҳам масъулсиз.
......Сизларга икки улкан қадрият қолдиряпман, уларни маҳкам тутсангиз, мендан сӯнг адашмагайсиз. Улар билан қандай муомалада бӯласиз?
Йиғилганлардан бири сӯради:
--Бу икки улкан қадрият нима?
Буюрдилар:
--Биринчиси бир тарафи Аллоҳнинг, иккинчи тарафи сизнинг илкингизда бӯлган Худонинг китоби. Унинг китобини маҳкам тутинг. Адашмайсиз.
Иккинчиси менинг аҳли байтимдир. Аллоҳ менга бу икки қадрият қиёмат кунигача бир-биридан ажралмаслиги хабарини берган.
Эй, одамлар! Нобуд бӯлмаслик учун Аллоҳнинг китоби ва менинг аҳли байтимдан олдинлаб кетманг, улардан орқада ҳам қолманг.
Шу пайт Расули акрам (С) ҳазрат Али(а)нинг қӯлидан тутиб, юқорига чиқардилар. Ҳазрат Али пайғамбарнинг ёнига кӯтарилди.
Буюрдилар:
--Эй одамлар, муминларга ӯзларидан бӯлган раҳбарликка энг арзирли киши ким?
Саҳобалар Аллоҳ ва унинг пайғамбари яхшироқ билгувчидир, дедилар.
Расулуллоҳ давом этдилар:
--Аллоҳ менинг мавлом ва мен эса муминларнинг мавлосиман. Эй одамлар, мен мавлоси ва раҳбари бӯлган кишиларнинг Али ҳам мавло ва раҳбаридир.
Сӯнгги гапни уч маротаба такрорлаган пайғамбар давом эттирдилар:
--Парвардигорим, Алини яхши кӯрган кишини яхши кӯр, Алини душман деб билганни сен ҳам душман деб бил. Аллоҳим, Алининг ёронларига кӯмаклаш, унинг душманларини хору залил қил. Парвардигорим, Алини Ҳақнинг меҳвари айла.
Сӯнгра буюрдилар: Ҳозирлар бу хабарни ғойибларга етказсин, қолганлар ҳам бундан хабардор бӯлсин.
Шунда ваҳий фариштаси нозил бӯлиб, Расули акрам (С)га башорат берди:
الیوم اکملت لکم دینکم و اتممت علیکم نعمتى و رضیت لکم الاسلام دیناً
"Аллоҳ бугун ӯз динини комил айлаб, неъматини мӯминларга фаровон айлади".
Расуллуллоҳ такбир айтганча буюрдилар: Аллоҳга шукроналар бӯлсин динини комил қилиб, неъматини ниҳоясига етказди. Менинг рисолатим ва мендан сӯнг Алининг вилоятидан шод бӯлди.
Одамлар гуруҳ-гуруҳ Расулуллоҳ хаймаларига кириб, ул ҳазратга байъат қилганча табрик айтдилар. Сӯнгра Амиралмуъминин Али (а)нинг махсус хаймаларига келиб, пайғамбардан кейинги имом ва халифа сифатида унга байъат қилдилар.
Аллоҳнинг Расули табассум қилганча такрорлар эдилар:
Мени табрикланглар, зеро, Аллоҳ мени нубувват ва аҳли байтимни имомат билан сийлади. Бу буюк фатҳдир, бу куфр истеҳкомларининг батамом синдирилгани нишонасидир.