АҚШ хавфсизлик соябони нима учун самарасиз бўлиб чиқди?
-
АҚШ хавфсизлик соябони нима учун самарасиз бўлиб чиқди?
Эрон Ислом Республикаси ТИВ ўз баёнотида АҚШ Давлат котиби ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши ташқи ишлар вазирларининг 2026-йил 25-июнидаги қўшма баёнотида келтирилган позицияни, интервенсион масъулиятсиз ва провакацион деб таърифлади.
Ушбу баёнотда, АҚШ ва айрим минтақавий ҳукуматларнинг Эронга қарши сўнгги ҳарбий тажовуздаги ролини эслатиб, Ғарбий Осиёда барқарор хавфсизлик минтақавий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик орқали ва минтақадан ташқари кучларнинг аралашувисиз таъминланади. Эроннинг Форс кўфрази ҳамкорлик кенгаши ва АҚШ ташқи ишлар вазирларининг қўшма баёнотига муносабати бу баёнот мазмуни ва АҚШ ва сионистик режимнинг Эронга қарши тажовузидан сўнг минтақада янги хавфсизлик тартиб- қоидаси режасини танқид қилишдир. Эрон ТИВ баёнотида АҚШ ва Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг қўшма баёнотида кўтарилган барча мавзулар танқид қилинди; АҚШнинг ҳарбий иштироки ва Эроннинг тинч ядровий дастури ҳақидаги даъволариан тортиб ракета кучи, Ҳурмуз бўғози, қаршилик гуруҳлари ва минтақавий хавфсизлик консепесиясигача.
Бу реакциянинг энг муҳим йўналиши АҚШнинг Форс кўрфазидаги араб мамлакатлари хавфсизлигини таъминлаш ҳақидаги даъвосини шубҳа остига қўйиш эди. Эрон Ислом Республикаси яқинда бўлган урушни тилга олиб, АҚШ ҳарбий базалари нафақат хавфсизлини таъминлабгина қолмай, балки Эронга қарши ҳарбий тажовуз қилиш платформасига айланганини таъкидлади. Бу позиция аслида, Теҳрон йиллар давомида таъкидлаб келган қарашнинг давомидир.
Минтақадан ташқари кучларнинг ҳарбий мавжудлиги Ғарбий Осиёдаги ишончсизлик ва беқарорликнинг асосй манбаи бўлиб, минтақавий хавфсизлик хорижий кучлари орқали эмас, балки минтақавий ҳукумтлар томонидан таъминланиши керак.
АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий тажовузи ва Эроннинг бу тажовузга минтақавий жавоби " қарз олинган хавфсизлик" моделининг самарасизлигини очиб берди. Баъзи араб давлатлари ўз хавфсизлигини сўнгги 10 йилликларда АҚШ ҳарбий соябони билан боғлаб келган. Аммо уруш тажрибаси шуни кўрсатдики, бу қарамлик нафақат можаронинг олдини олмади. балки бу мамлакатларнинг ҳудуди, базалари ва инфратузилмасини АҚШ ва сионистик режим уруш машинасининг бир қисмига айлантирдим. Амалда бу мамлакатлар учун тўсиқ бўлиш керак бўлган хавфсизлик, уларни жанг майдонининг бир қисмига айлантирди.
Эрон ТИВ уччинчи томонларнинг ўз ҳудуди ва объектларидан ҳарбий тажовуз учун фойдаланишга йўл қўймасликда минтақавий ҳукуматларнинг масъулиятини таъкидлаб. шу нуқтага ишора қилди. Теҳрон нуқтаи назаридан , баъзи араб ҳукуматлари минтақавий хавфсизликни таъминлашда мустақил рол ўйнаш ўрнига, амалда АҚШнинг стратегик қалқонига айланган. Бу қачон араб давлатлари хавфсизлигини ҳимоя қилишдан кўра. Вашингтоннинг геосиёсий манфаатларига хизмат қилади.
Яқинда Эронга қарши ҳарбий тажовуз тажрибаси шуни кўрсатадики, тупроғи осмони, портлари ёки базалари хорижий кучларнинг ҳарбий амалиётлари ихтиёрида бўлган ҳар қандай давлат эртами кечми инқироз харажатларнинг бир қисмини тўлайди. Шу сабабли. Эрон ТИВ нинг огоҳлантириши Форс кўрфазидаги араб давлатларининг хавфсизлик стратегиясини қайта кўриб чиқиш таклифи сифатида қабул қилиниши керак. Сўнгги 10 йилликларда АҚШга тўлиқ таянишга асосланган стратегия.
Эрон жавобининг яна бир диққат марказида ядровий мунозара йўналишини ўзгартиришга уриниш бўлди. АҚШ ва Форс кўфрази ҳамкорлик кенгаши Эронниг ядровий , ракета ва дрон дастурлари ҳақидаги ўтмишдаги даъволарини яна бир бор такрорлаган бўлса-да, Теҳрон бу даъволарини эронофобик лойиҳаниннг давоми деб ҳисоблади. ва яна бир бор ғарбий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд барпо этиш ташаббусини илгари сурди. Бу позиция ҳақиқатда жамоатчилик эътиборини Эроннинг тинч ядровий дастурлардаги сионистик режимнинг ядро арсеналига чалғитишга ҳаракт қилади, бу эса ҳар қандай халқаро назоратдан ташқаридир.
Мудофаа соҳасида ҳам Эроннинг жавоби аниқ эди. Ташқи ишлар вазрилиги Эроннинг ракета ва дрон имкониятлари музокара ёки муроса мавзуси эмаслигини таъкидлади. Яқинда бўлиб ўтган уруш тажрибаси, Теҳрон нуқтаи назаридан шуни кўрсатдики, мудофаавий тўхтатиб туриш агрессия тарқалишиинг олдини олиши ва тажовузкорларга ҳаражатларни якунлашнинг энг муҳим омили бўлган. Шунинг учун Эрон Ислом Республикаси нуқтаи назаридан, бу имкониятларни чеклашни кутиш мамлакат миллий хавфсизлигини заифаштириш сифатида кўрилади.
Эрон, шунингдек, Фаластин ва Ливан қаршиликлари ҳақидаги қўшма баёнот тилини кескин рад этди. Эрон ТИВ қаршилик гуруҳларини "Эроннинг ишончли кучлари" деб таърифланишини рад этди. Минтақадаги ягона ҳақиқий прокси куч сионистик режим бўлиб, АҚШнинг сиёсий ҳарбий ва молиявий ёрдами билан ўз ишғол ва тажовузини давом этмоқда, деб таъкиддаи. Теҳрон нуқтаи назаридан, Фаластин ва Ливан халқларининг босқинчиликка қарши кураши халқаро тамойиллари ва халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳуқуққа мос келадиган қонуний ҳуқуқдир.
Ҳурмуз бўғози масаласида, Эрон бошқача ривоятни тақдим этди. АҚШнинг чекланмаган навигация эркинлигига урғу беришдан фарқли ўлароқ, Теҳрон ҳукумати АҚШ, сионистик режим ва ҳарбий тажовузда иштирок этган ҳукуматларни яқинда юзага келган хавфсизлик учун жавобгар деб ҳисоблади. Эрон, шунингдек, ушбу стратегик сув йўлини бошқариш минтақадан ташқари кучларининг хоҳиш-истаклари асосида эмас, балки уруш охиридаги келишув ва қирғоқбўйи давлатлар иштирокида эришилган келишувларга асосланишини таъкидлади.
Эрон Ислом Республикаси ТИВнинг Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши ва АҚШнинг қўшма баёнотларига жавоби, Ғарбий Осиё хавфсизлигига нисбатан икки хил ёнлашувни тубдан танқид қилишдир. Ҳарбий иттифоқлада хавфсизликни, хорижий кучларнинг мавжудлигини ва АҚШга қарамликни қидирадиган ёндашув Коллектив хавфсизлик , минтақавий ҳамкорлик ва хорижий аралашувни бартараф этишга асосанган яна бир ёндашув.
АҚШ ва сионистик режим томнижан Эронга қарши т оли борилган уругш тажрибаси шуни кўрсатдики, қарзга олинган хавфсизлик нафақат барқарор хавфсизликни таъминламайди, аксинча у мезбон мамлакатларни хорижий кучлар учун стратегик қалқон ва жанг майдонининг бир қисмига айлантиради.
Шу нуқтаи назардан қараганда, Эрон ТИВнинг жавобининг асосий хабари араб ҳукуматларини хавфсизлик бўйича ҳисоб-китобларини қайта кўрюб чиқишга ва умумий масъулият яхши қўшничилик ва трансминтақавий керак бўлган мустақилликка асосланган минтақавий тартиб томон ҳаракаталанишига чақиришдир.