Яман Ташқи ишлар вазирлиги: Ар-Риёд Ямандаги жиноятларини давом эттирмоқда
Яман Ташқи ишлар вазирлиги Ар-Риёднинг ҳаракатларини қоралаб, Яман қонуний жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.
«Порс Тудей» хабар беришича, Яман Ташқи ишлар вазирлиги шанба куни баёнот бериб, Саудия Арабистонининг Ямандаги ҳарбий ҳаракатларини қоралади ва бу ҳаракатларни Ар-Риёднинг Яманга нисбатан амалга ошираётган «жиноий ҳаракатлари»нинг бир қисми сифатида баҳолади. Яман Ташқи ишлар вазирлиги баёнотда халқаро ҳамжамиятни ушбу ҳаракатлар юзасидан ўз масъулиятини зиммасига олишга чақирди.
Яман Ташқи ишлар вазирлиги баёнотининг давомида Саудия Арабистонининг сўнгги ҳаракатлари Ар-Риёднинг минтақа давлатларида, хусусан, Яман, Ироқ ва Сурияда илгари олиб борган сиёсатини эслатишини таъкидлади ва буни давомий тус олган ёндашувнинг бир қисми деб атади.
Вазирлик баёнотининг бошқа қисмида Яман ўз хавфсизлиги ва барқарорлигига таҳдид соладиган Саудия Арабистонининг ҳар қандай душманона ҳаракатларига қонуний жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини ва бу борада зарур чораларни кўришини таъкидлади.