Америка Эрон аэрокосмик муассасаларига қарши санкция эълон қилди
(last modified Wed, 04 Sep 2019 11:04:52 GMT )
сентябр 04, 2019 16:04 Asia/Tashkent
  • Америка Эрон аэрокосмик муассасаларига қарши санкция эълон қилди

Дональд Трамп президентлик даврида Америка Эронга қарши максимал босимлар сиёсатини ишчи дастурига киритди ва Америка Баржом ядровий келишувидан чиқишидан кейин санкцияларни жорий этиш Трамп давлатининг Эронга қарши сай--ҳаракатларининг сарлавҳасига айланди.

Бу санкциялар турли соҳаларни ўзига қамраб олади. Ҳақиқатан ҳам, Трамп давлати сиёсий, иқтисодий, энергетика, саноат ва технологиялардан бошлаб Эроннинг барча соҳалардаги миллий қудратига қарши санкция жорий этиш учун сайъ-ҳаракат қилади. 

 Америка молия вазирлиги Эроннинг учта космик марказини санкциялар  эълон қилинган ташкилотлар рўйхатига киритди. 

Америка молия вазирлиги 3 сентябр куни Эрон аэрокосмик тадқиқот институти, Эрон космик агентлиги ва Эроннинг аэрокосмик тадқиқот маркази ушбу вазирликнинг қуйи органларидан бири бўлмиш хорижий активларни бошқариш идорасининг санкциялар рўйхатига киритилди,-деб эълон қилди. 

Эроннинг учта ташкилоти Америка молия вазирлиги санкциялари рўйхатига киритилиши оқибатида Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео Трамп давлати ҳам Америка ташқи ишлар вазирлиги томонидан ушбу учта кампания санкциялар рўйхатига киритилишини эълон қилганини эълон қилиш зимнида, Америка Эроннинг аэрокосмик дастурларига қарши санкция жорий этди. Чунки Теҳрон ноҳарбий космик муассасаларидан баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш мақсадида ўзининг дастурларини ривожлантириш йўлида фойдаланмоқда,-деб иддао қилди.  

Вашингтоннинг асосий мақсади Эроннинг ракета қобилияти, шу жумладан сунъий юлдош ракеталар қудратини ривожлантиришига тўсиқлик яратишдан иборат.

Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпео  2018 йил май ойида таклиф этган 12-та шарт-шароит қуйган талаблари доирасида Трамп давлатининг энг асосий талабларидан бири бу Эроннинг ракеталар бўйича дастурини тўхтатишдан иборат. 

Трамп ва Помпео каби Американинг етакчи расмийлари бир неча маротаба ўзларининг позиция олишлари ва ўтказилган учрашувлари вақтида ҳамда бошқа мамлакатлар, айниқса 4+1 гуруҳига аъзо мамлакатларнинг етакчи расмийлари  Эрон ракеталар дастурини тўхтатиш зарурлигини таъкидлашмоқда.  

Эрон ракеталари дастурининг муҳим жиҳатларидан бири Эроннинг космосдаги қудратини кучайтириш мақсади билан сунъий юлдош ракеталарини ривожлантиришдан иборат. Ҳозирги асрда сунъий юлдошнинг барча соҳалари, жумладан телекаммуникация, разведка, тергов, атроф-муҳит ва бошқа кўплаб потенциал дастурларда муҳим рол уйнашини эътиборга олган ҳолда, Эрон Ислом Жумҳурияти ўзининг космик ва ракеталар технологияси ва инфратизилмаларини ривожлантириш учун жиддий сайъ-ҳаракат олиб бормоқда ва бу соҳада катта ютуқларни ҳам қўлга киритган. 

Бу масала Америка ва сионистик режим учун қабул қилиб бўлмайдиган масала ҳисобланади. Шу сабабдан Вашингтон Эроннинг аэрокосмик тараққиёти жараёни давом этишининг олдини олиш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

Бироқ, Эрон аэрокосмик дастури маҳаллий ва ўзининг ички технологиялари ва мутахассисларига таянади. Американинг босимлари ва санкция жорий этиши ҳамда ғарбликларнинг бу масалага мухолифат қилишларига қарамай бу соҳани ривожлантиришни давом эттирмоқда.  Аммо Американинг босимлари ва санкциялари бу соҳада бирон бир тўсиқлик ярата олмайди. 

Ғарбий Осиё масалалари бўйича эксперт Владимир Сажин Теҳрон ўзининг ракеталар дастурини кучайтириши билан Американинг санкцияларига қарши жавоб берди. Санкциялар жорий этиш орқали Эрон ракеталар дастурини тўхтатиш учун Американинг олиб бораётган сайъ-ҳаракати самарасиз қолади,-деб таъкидлади. 

Трамп давлати максимал босим ўтказиш сиёсатидан фойдаланиш билан Эронни музокара столига ўтиришга мажбурлаш ва Теҳронни Америка ташқи ишлар вазири Майк Помпеонинг таклиф этган 2-та талабларини қабул қилишга ундай олади деб умид қилган эди. 

Бироқ, Эроннинг ўз ҳақ-ҳуқуқи ва мантиқий позицияларини устуворлик билан қўллаб-қувватлаб, Вашингтонга  мағлубиятга учраган "максимал босим" сиёсатини давом эттириш ҳеч қандай натижа бермаслигини тушунтирди.

Шундай қилиб, Американинг жорий этган собиқасиз иқтисодий санкцияларига қарамай Эрон Ислом Жумҳурияти халқаро келишувни поймол этган мамлакат билан қайта музокара қилиш учун ҳеч қочон розий бўлмаслигини таъкидламоқда. 

Ёрлиқ