Қозоғистон президенти Хитой кампанияларига қарши эътирозлар ҳақида изҳорот берди
(last modified Sun, 08 Sep 2019 08:37:53 GMT )
сентябр 08, 2019 13:37 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев
    Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев

Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев мамлакатда ўтказилган Хитой кампанияларига қарши эътирозли кўса намойишларга аксиламал кўрсатиб, эътирозли бу кўча намойишлар сиёсий уйинларнинг бир қисмидир,-деб айтди.

Қосим Жўмарт Тўқаев Нурсултон шаҳрида ўтказилган ижтимоий ишонч миллий кенгаш йиғилишида охирги пайтда Қозоғистонда ўтказилган Хитой кампанияларига қарши эътирозли кўча намойишларга ишора этиб, ватанпарастлик ҳис-туйғулари воситасидан кескинлик яратиш мамлакатда барқарорсизликни яратиш ва халқ ўртасидаги ваҳдатни ўртадан йўқ қилиш учун душманлар олиб борган сайъ-ҳаракатининг бир қисмидир,-деб таъкидлади. 

Шак-шубҳасиз, Хитойдан қурқитиш жараёни Марказий Осиё республикаларида баҳс-мунозара этиладиган кунлик мавзў ҳисобланади. Марказий Осиё республикаларининг иқтисодий ва ҳарбий инфратизилмаларини яхшилаш мақсадида Хитой давлати барча кўмакларни етказаётган бир шароитда, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон республикаларининг айрим ОАВ мамлакатлари Хитойдан қурқитиш жараёнини кенгайтиришни ўз ишчи дастурига киритган.

Бу ҳақда Қирғизистоннинг сиёсий ишлар бўйича эксперти Фикрат Шаъбонов шундай фикр билдиради: "Агар Ўзбекистон ОАВ фазосига жиддийроқ эътибор берадиган бўлсак, охирги йиллар давомида кўзга ташланадиган даражада Хитой кампанияларига қарши мақолаларнинг сони ортиб кетгани маълум бўлади. Қирғизистонда Хитойдан қурқитиш жараёни кенгайган муҳим мавзў саналади ва доим хитойликларга ер беришни ман этиш билан Хитой фуқароларига виза содир этишни тўхтатиш йўлида эътирозли кўча намойишлар ташкил этилади. Охирги пайтда Қирғизистонда юз берган ўзгаришлар, жумладан хитойлик кампания ишчиларига ҳужум қилиш ҳодисаси оддий бир ҳодиса эмас,балки Хитой кенг нуфуз топишининг олдини олиш учун Хитой давлатига қарши бўлган рақиблар доирасида амалга оширилган. "

Ҳақиқатан ҳам бу ҳодисалар шундан далолат берадиким, Хитой Марказий осиё республикаларида эркин фаолият олиб бориш учун монеаларга юзмаюз бўлган. Бу монеалар амалда минтақа ва дунё қудратлари томонидан келиб чиқади. Масалан: пан туркизм фаолиятларининг бошида тўрган Америка, сионистик режим ва Туркия Марказий Осиё республикаларида Хитой фаолиятларининг асосий монеаларидан деб талқин этилади. 

Бироқ, ҳозирги шароитда, Хитой давлати Марказий Осиё республикаларининг ҳарбий қудратини мустаҳкамлашни ўзининг ҳарбий қудратини мустаҳкамлаш деб билади. Бу мақсад билан Марказий Осиё республикалари мушкулотларга юзмаюз бўлган минтақаларда бу республикаларга кўмак беришга ҳаракат қилади. Масалан: ИШИД террористик гуруҳғи Ироқ ва Сурияда мағлубиятга учраган бўлсада, аммо Саъудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари каби Форс кўрфази ҳошиясидаги  риакцион араб давлатлари ва Американинг кўмаклари билан бу террорчи гуруҳнинг боқий қолган аъзолари Афғонистоннинг шимоли ва Ўзбекистон ҳамда Тожикистон билан Афғонистон ўртасидаги чегара минтақаларига кучирилган. 

Айрим огоҳ манбаларга кўра, Америка ва иттифоқчилари сиёсатлари Ироқ ва Сурияда мағлубиятга учрагани сабабли, Вашингтон ИШИД такфирий гуруҳни Марказий Осиё республикаларида жойлаштиришга ҳаракат қилади.

Хитойнинг интилиши шуни кўрсатадики, бу мамлакат Марказий Осиё республикалари билан хавфсизлик ҳамкорликларни янада мустаҳкамлашга мойиллик кўрсатади ва унга катта аҳамият қаратади.

Айтиш лозимки, Хитой икки мамлакат чегара кучларини мустаҳкамлаш мақсадида Тожикистонга ёрдам беришни мақсад қилган. Мусулмонлар истиқомат қилувчи "Син Киёнг" вилояти каби ғарбий чегарасида жойлашган мамлакатлар билан хавфсизлик ҳамкорликларига Хитойнинг эътибор бериши бу мамлакат учун катта аҳамиятни касб этади. 

Пекин ҳукумати шундай хулосага келганки, Афғонистон ва марказий Осиё республикаларида юз берадиган нотинчлик Хитойга таҳдид соладиган асосий ва муҳим омиллардан бири саналади. 

Ёрлиқ