сентябр 18, 2019 16:21 Asia/Tashkent
  • Россия ва Хитой муштарак тактик ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Охирги йиллар, айниқса 2014 йилда юзага келган Украина бўҳронидан кейин Ғарб мамлакатлари ва Россия ўртасидаги муносабатлар кескинликларнинг кенгайиши билан юзмаюз бўлди. Россиянинг ғарбида Нато ташкилоти ҳарбий ҳузурунинг кенгайиши эса Мсоква давлатини қарши сайъ-ҳаракатлар, айниқса Россия ҳарбий тайёрганликларини кучайтиришга ундади.

Бу ҳақда Россия душанба куни 16 сентябрдаушбу ўлканинг марказида 128 минг ҳарбий кучи иштирокида эҳтимолий террористик ҳужумлар билан қарши курашиш учун  ўзининг йирик ҳарбий тактик машғулотларини бошлади. Ушбу ҳарбий тактик машғулотларда Хитой ҳарбийларининг ҳузур топиши ҳам кўзга ташланадиган муҳим масала ҳисобланадиким. Пекин ва Москва ўртасидаги яқин алоқа эҳтимолий таҳдидлар билан қарши курашиш заминида уларнинг ягона стратегияга эга бўлишларидан далолат беради. 

Россия мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг чегара яқинида ўтказилаётган Tsentr-2019 ҳарбий тактик машғулотларда 20 мингдан ортиқ ҳарбий машиналар, 600 самолёт ва верталётлар, ҳамда 15-та ҳарбий кемалар иштирок этади. 

Россия ҳарбийларига қўшимча, Хитой, Ҳиндистон , Покистон ва Марказий Осиёнинг бир нечита республикаси бу ҳарбий машғулотда иштирок этади. Шунингдек, 20 -та Хитойнинг самолёт ва вертолётлари ҳам бу ҳарбий машғулотда иштирок этади. Бу машғулотнинг асосий мақсади террористик моҳиятга эга ва Россия билан урушга кирган мамлакатлар билан қарши кураш олиб боришдан иборат. 

Россия ҳар йили сентябр ойида ҳарбий тактик машғулотлар ўтказади. Россиянинг Узоқ шарқ ва шарқий Сибир минтақасида ўтказилган ўтган йилги ҳарбий тактик машғулотларда 300 мингта ҳарбий кучлар иштирок этди. 

Америка миллий хавфсизлик стратегияси каби далиллар билан Россия ва Хитойга нисбатан бир қудрат сифатида қараши ва ушбу икки мамлакатнинг қудрати ва нуфузининг кучайишига қарши кўраш олиб боришни сўраётгани сабабли Россиянинг ҳозирга тактик ҳарбий машғулотларига иштирок этишини Нато ташкилоти доирасида Вашингтоннинг кундан кунга таҳдид солишига қарши Россия ва Хитойнинг жавоб қайтариши ҳамда Россиянинг ғарбий чегаралари яқинида Америка ҳарбий ҳузурининг мустаҳкамланиши маъносида талқин этиш мумкин. 

Бироқ, Хитой ва Россия ўртасида ихтилофларни ижод этиш учун ғарбликларнинг олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига қарамай Россия етакчи расмийлари доим Пекин билан ўзаро алоқаларнинг аҳамияти ҳақида таъкидлаб келишади.  

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, пекин ва Москва ўртасидаги муносабатлар шу даражада яқинлашганки, учинчи мамлакатлар ушбу муносабатларга ихтилоф сололмайди. 

Россия ва Хитой ўртасидаги ўзаро ҳарбий ҳамкорликлар ҳамиша ушбу икки мамлакатнинг ривожланаётган муносабатларининг муҳим бир қисмини ташкил этади ва кундан кунга ривожланмоқда.

Айни пайтда, тинч океанининг ғарбида ва Осиёнинг шарқида янги ракеталарни жойлаштириш учун сайъ-ҳаракат олиб бориш  ва қисқа ва ўрта масофада учадиган ядровий ракеталар шартномасидан чиқиш каби Трамп давлатининг гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракатлари Россия ва Хитойнинг муштарак аксиламал кўрсатиши ва ушбу иккита мамлакатни Вашингтоннинг қурол-яроқ ва ҳарбий ҳаракатларига қарши ягона позиция олиши сабабига айланди. 

Шундай назарга ташланадиким, шарқи Европада бўладими ёки шарқий Осиёда ўз иттифоқчилари билан бирга бўладими Американинг сайъ-ҳаракатлари ҳарбий ва мудофаа масалаларида Хитой ва Россиянинг яқин муносабатда бўлиши ва ҳамжиҳатлигининг мустаҳкамланиши саббабига айланиши муқаррар. Ҳатто бу икки мамлакатни Америкага қарши стратегик ҳарбий иттифоқни ташкил этишга ундаши ҳам мумкин. 

Америкалик сиёсий масалалар бўйича эксперт Энжа Мануэлнинг айтишича, Россия ва Хитой ҳар бири бир зовиядан бошқа зовияга ўтадиган ҳамда ўзаро бир-бирини мукаммаллаштирадиган бошқотирма уйинидаги иккита бўлагига ўхшайди. Ҳолбуки, минтақа ва жаҳонда обрў-эътиборга эга бўлиш нуқтаи назаридан бирбиридан кам эмас. Россия Хитойнинг ривожланган ва бой иқтисодидан баҳра олади ва Хитой эса Россиянинг замонавий ва ривожланган турли қурол-яроқларидан баҳраманд бўлади. 

Россия Ғарбнинг босимларини эътиборга олиб, Хитой билан биргалашиб муҳим ва жиддий Тинч океани ва Осиё минтақасида Американинг кундан кунга ҳарбий қудрати ва ҳузур топишининг  кенгайишига монеа яратишни мақсад қилган. 

Хитой ҳам тактик ҳарбий машғулотлар ўтказиш доирасида Россия билан хавфсизлик ва ҳарбий муносабатларни кенгайтириш орқали шарқий Осиёда Американинг сайъ-ҳаракатлари ва муштарак таҳдилар,жумладан террористик гуруҳлар билан қарши кураш олиб бориш учун Москва билан бирга бўлишни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Ёрлиқ