Россия мудофаа вазири Американинг миллитаристик сиёсатини танқид қилди
(last modified Tue, 24 Sep 2019 10:33:34 GMT )
сентябр 24, 2019 15:33 Asia/Tashkent
  • Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу
    Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу

Совуқ урушидан сўнг америка ва Россия ўртасидаги муносабатлар турли кескинликларга юзмаюз бўлди. Бироқ Америка президенти Дональд Трамнинг қудрат бошига келишидан кейин бу алоқаларнинг жараёни кенг кўламдаги ихтилофлар ва кескинликлар билан дуч келди.

Москва айниқса Вашингтоннинг ҳарбий ва ташқи сиёсатини қабул қилиб бўлмайдиган сайъ-ҳаракат деб билади.  

Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу сўҳбатларидан бирида, Россиянинг ҳарбий қудрати ҳақида Америкага огоҳлантириш бериш зимнида, бошқа мамлакатларда ҳарбий аралашиш ҳақидаги Американинг муносабатини жиддий танқид остига олди. 

Сергей Шойгу дунёдаги бошқа мамлакатларнинг ички ишларига Американинг қайта-қайта ҳарбий аралашувини танқид қилиш билан бирга "демократияни армуғон келтириш" учун америкаликларнинг ҳар бир мамлакатга кириши (ҳарбий дахолат этиш) билан Ироқ, Сурия ва Афғонистонда демократия ривожландими?,-деб таъкидлади. 

Россиянинг етакчи бу расмийси 11 сентябр ҳодисасидан кейинги даврда Американинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига ишора этадиким, терроризм билан қарши кураш олиб бориш баҳонаси билан Ироқ ва Афғонистонда бевосита ҳарбий дахолат этгани ва сўнгра Яман, Сомали ва Покистон каби бошқа мамлакатларга учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилди. 

Аҳамитяга молик томони шундаки, америкаликлар юзлаб афғонларнинг ҳалок бўлишлари, миллиард долларлар пул сарфлангани ҳамда минглаб ҳарбийларнинг қурбон бўлишлари сабабига айланган Американинг 18 йиллик ҳарбий ҳузур топишидан сўнг, эндиликда, урушга гирифтор бўлиб қолган ушбу мамлакатда ўз ҳарбий ҳузурини кмайтиришни мақсад қилмоқда ва Трамп давлати Толлибон гуруҳи билан тинчлик музокраларига эришиш билан бу ишнинг мақаддимасини яратишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

Бироқ, Вашингтон Ироқни ишғол этиш пайтида миллионлаб доллар сарфлаб, минглаб ҳарбийларининг қўлдан бой бериши ва ўзининг катта мағлубиятларга юзмаюз бўлишидан ҳам ҳалигача сабоқ олмасдан бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашишини давом эттирмоқда. Жумладан Америка Внесуэла каби Вашингтоннинг мустамлакачилигига мухолиф бўлган мамлакатнинг ички ишларига арашишни давом эттирмоқда. 

Шунингдек, Сурия бўҳрони шаклланиши замонидан бошлаб Вашингтон ушбу мамлакатнинг қонуний давлатини ағдариш ва муқовимат кучларига зарба бериш мақсадида Сурияда террористик гуруҳларни қурол-яроқ ва барча томонлама қўллаб-қувватлашни ўзининг ишчи дастурига киритдиким, сурия давлати ўзининг иттифоқчи мамлакатлари билан бирга бу ўлканинг кўп қисмини террористлар қўлидан озод этишга муяссар бўлди. Трамп давлати смуриядан ҳарбий қушунларини чиқариш ҳақида олдинроқ берган ваъдасига қарамай нафақат бу ваъдасига қараб амал қилмади, балки қурол-яроқ етказиб бериш ва ушбу мамлакатда ўз ҳарбий базаларини жойлаштириш ва уни қуриш билан террористик гуруҳларни ҳимоя этишни давом эттирмоқда. 

Венесуэла масласида Трамп давлати очиқ-ойдин мухолифларнинг раҳбари, яъни Хуан Гуайдони қўллаб-қувватлаш билан санкциялар жорий этиш ва таблиғотий ва психологик уруш ҳамда дипломатик ва сиёсий механизмларни вужудга келтириш орқали мамлакатнинг қонуний президенти Николас Мадуро давлатини ағдаришни йўлга қуйди.    

Россия мудофаа вазири Ғарб мамлакатлари ва Америка томонидан бошқа мамлакатларнинг истиқлоли ва ҳукуматини қайта-қайта поймол этишларини таъкидлаш зимнида, АҚШ энди харобазорга айланган Афғонистонда чиқишни мақсадд қилган. Шу билан бирга улар Венесуэлада "демократия ғалабаси" деб аталган нарсани амалга оширишга жиддий сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб таъкидлаб ўтди. 

Америка дунёнинг қудрати деб билади ва биртомонлама сиёсатларини амалга ошириш ва зўравонлик қилишдан фойдаланиб, бошқа мамлакатларга ўз истак-хоҳишларини юклатмоқси бўлмоқда. Аммо энди, Россия ва Хитой каби халқаро миқёсдаги қудратлар ҳамда дунёнинг турли минтақаларида Америка гегемонияси ва ҳукмронлигига мухолиф бўлган мамлакатлар Американинг бундай сайъ-ҳаракатига қарши жиддий мухолифат қилишмоқда.  шу сабабдан Дональд Трамп президентлиги даврида Америка ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ дунёдан яккаланиб қолган ва унинг нуфузи ва қудрати ҳам камайган.  

Ёрлиқ