Ўзбекистон Евроосиё Иттифоқига қўшилиш арафасида
Россия ва Ўзбекистон расмийлари ўтган ҳафтада бўлиб ўтган учрашувларида "Тошкент" давлати Евроосиё Иттифқоига қўшилиши ҳақида хабар беришди. Аммо экспертларнинг фикрига кўра, қисқа муддат ичида ушбу мамлакатнинг манфаатида бўлсада, аммо узоқ муддат давомида ёмон оқибатларга эга бўлиши мумкин.
Россия федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко Ўзбекистоннинг қонунчилик палатасининг раиси Нуриддинхон Исмоилов билан учрашганида, Ўзбекистон Евроосиё Иттифоқига қўшилиш учун розилик берди ва ҳозирги кунда бу масала кўриб чиқилмоқда,-деб аэълон қилди.
Евроосиё иқтисодий ташкилот 2014 йили Россия назорати остида ҳамда Қозоғистон ва Белоруссия ёрдамида ташкил этилди ва кейинчалик Араманистон ва Қирғизистон ҳам бу ташкилотга қўшилди. Бу иттифоққа аъзо мамлакатларнинг жами масоҳати 20 миллион квадрат километрни ташкил этади ва унинг жамияти эса 180 миллион нафардан ҳам ошади. Умумий ялпи ишлаб чиқариш ҳажми эса 2013 йилда 4 минг миллиард долларни ташкил этди.
Ҳолбуки, агар Тошкент бу ташкилотга аъзо бўлса, Ўзбекистонв ва Қирғизистон билан Тожикистон чегаралари бу ташкилотнинг назоратига киради. Аммо Тожикистон ҳали бу ташкилотга қўшилиши учун шошилмайди,-деб эълон қилди.
Бу иттифоқ доирасида бу ташкилотга аъзо мамлакатлар Евроосиё чегараларида эркин хизмат кўрсатиш, иш ресурслари, сармоя киритиш ва таварларини ўтказиш учун розиликларини эълон қилишган. Евроосиё Иттифоқига аъзо мамлакатлар шунингдек, транспорт ва коммуникация, қишлоқ хўжалиги, саноат ва энегетика соҳасида муштарак сиёсатга эга эканликларини эълон қилишган.
Ўзбекистоннинг мустақил иқтисодчиларидан бирининг фикрига кўра, бу ташкилотга аъзо бўлиш Тошкент учун қисқа муддат фойда келтиради. Шу жумладан Россиядаги ўзбек муҳожирларининг ҳаёт тарзи ва иш шароитини яхшилаш масаласига ишора этиш мумкин. Аммо узоқ муддат давомида Ўзбекистоннинг сиёсий истиқлолини хатарга юзмаюз этадиган сиёсий ёмон оқибатларни олиб келиши мумкин.
Статистик маълумотлар шуни кўрсатадиким, тахминан 2 миллион ўзбек муҳожирлари Россияда ҳаёт кечиришади. Агар Ўзбекистон бу иттифоққа қўшилса, унда бу муҳожирларнинг потент олиш ва ҳаёт кечиришлари осонроқ бўлади. Бунга қўшимча божхона солиқлари ҳам аъзо мамлакатлар учун камаяди.
Иқтисодчиларнинг фикрига кўра, бу сайъ-ҳаракат пардасининг орқа томонида сиёсий бир мақсад яширинган. Бу фақат иқтисодий бир лойиҳа эмас, балки Евроосиё Иттифоқига аъзо бўлмоқ геополитик бир лойиҳадир.
Москва бу мамлакатларни аъзоликка қабул қилиб минтақада ўз гуфузини кенгайтириш мақсадида бўлиши мумкин. Бу мавзў Ўзбекистон охир-оқибат ўзининг сиёсий истиқлолини қўлдан бой бериши сабабига айланиши мумкин.
Айрим экспертларнинг айтишича, Россия расмийлари бундай сайъ-ҳаракатни амалга ошириш учун шошилишди ва амалда Тошкент томонидан ушбу масаланинг яхши ва ёмон томонларини таҳлил этиш учун кўп вақт талаб этилади. Бунинг сабабларидан бири бу Ўзбекистон катта хорижий инвестициялардан фойдаланади ва агар Евроосиё иттифоқига қўшилса, унда бошқа мамлакатлар билан иккитомонлама эркин фаолият олиб бориш учун ушбу ўлка ўзимкониятларини қўлдан бой беради.