МДҲ раҳбарлари йиғилиши олтита келишув имзоланиши билан якунланди
МДҲ раҳбарлари Туркманистон пойтахти Ашхабодда ўтказилган бир кунлик йиғилишнинг якунида олтита ҳамкорлик келишувига имзо қуйиб, келаси йиғилишга Ўзбекистон мезбонлик қилишини тасдиқлашди.
Хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорликлар, ифротгарчилик ва терроризм билан қарши курашиш, савдо уруши тасиридан муҳофазат этиш имкониятларини мустаҳкамлаш, Америка санкциялари ва босимлари ҳатто Сурияга тажовуз қилиш мавзўси Ашхабоддаги йиғилишнинг асосий мавзўларидан эди.
Келаси йилда МДҲ раҳбарлари йиғилиши раислигини Ўзбекистонга бериш мавзўси Ашхабод йиғилишининг қарорларидан эди ва МДҲ раҳбарларининг кейинги йиғилиши 2020 йил 16 октябр куни Тошкентда ўтказилиши келишиб олинди.
Бундан олдин ва 2016 йил декабр ойидан бошлаб Шавкат Мирзиёев президентлиги бошланишидан бўён Тошкент давлати МДҲ раислигини касб этиш мақсадида кўп сайъ-ҳаракат олиб борган эди.
Айтиш жоизки, Шавкат Мирзиёевнинг МДҲ раислигини касб этиш учун олиб борган сайъ-ҳаракати бошқа ҳар бир омилларга қараганда МДҲ-га аъзо бўлган бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш учун Тошкент давлатининг мойиллик қилишидан далолат беради.
Бу сайъ-ҳаракат шуни кўрсатадики, Ўзбекистон давлати Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида минтақа мамлакатлари ва Россия билан ҳамжиҳатликка эришиш учун сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.
Ҳолбуки, Ғарб мамлакатларининг расмийлари, айниқса америкалик расмийларнинг Тошкентга қилган сафарларидан кейин Ўзбекистон давлати Ғарб давлатлари билан ҳамжиҳат бўлишга сайъ-ҳаракат қилади деган тасаввур вужудга келган эди.
Аммо МДҲ раислигини олиш учун Ўзбекистон президентининг таклифи шуни кўрсатадики, Ўзбекистоннинг асосий мақсади Шарқ блоки мамлакатлари билан ҳамжиҳат бўлишдан иборат.
Бунга қўшимча, милодий 2020 йилда МДҲ рислигини касб этиш учун Шавкат Мирзиёевнинг таклифи шундан далолат берадиким, Ўзбекистон давлати минтақа муносабатларида бошқа мамлакатлардан орқага қолишни хоҳламайди.
Марказий Осиёнинг иккита мамлакати, жумладан Ўзбекистон ва Қазоғистон бу ҳавзадаги республикаларнинг раҳбарлигини қўлга киритиш учун ўзаро рақобат қилишади. Аммо халқаро ва минтақавий муносабатларда Нурсултон давлати билан қиёслаганда Тошкент давлати заиф рол уйнагани боис амалда Ўзбекистон ушбу арсада жиддий рақобат қилиш учун керакли қудрат ва шароитга эга эмас.
Аммо МДҲ раислигини ўз зиммасига олиш шак-шубҳасиз Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон имкониятини кенгайтиради.
Бу ҳақда Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Сергей Саулов Шавкат Мирзиёев раҳбарлида Ўзбекистон давлатининг қўлга киритган ютуқларига ишора этиб, шундай фикр билдиради: "Шавкат Мирзиёев давлатида ўзгаришлар муваффақият билан амалга оширилди ва бундай шароитда айтиш мумкинки, "Тошкент" ва "Нурсултон" минтақа раҳбарлигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади."
Ашхабод йиғилишида, Россия президенти Владимир Путин Осиёда узоқ ва қисқа масофада учадиган ракеталарни жойлаштиришга тегишли Америка мудофаа вазирлигининг асосий мақсади ва сайъ-ҳаракатидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, бундай сайъ-ҳаракат Москвани қониқтира олмайди ва минтақа мамлакатларининг миллий хавфсизлигига катта тасир етказади,-деб таъкидлади.
Вашингтон давлати Россиянинг бу изҳоротига ҳали аксиламал кўтсатгани йўқ.
Умумий қилиб таъкидлаш жоизки, МДҲ-га аъзо бўлган айрим мамлакатларда Ғарб, айниқса Американинг нуфуз топишига қарамай Ашхабод йиғилиши шуни кўрсатдики, МДҲ НАТО ташкилотининг шарқда кенгайишига монеа яратиш ва Россия билан ҳамжиҳат бўлиш каби мақсадларга эришишга мойиллик зоҳир этади.
-
Ўзбекистон 2020-чи йилда МДҲ раҳбарлари йиғилишини мезбонлик қилади
-
Шавкат Мирзиёев Ашхободда қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашди