Қирғизистонда МДҲ мамлакатлари саноат сиёсати кенгашининг 9-йиғилиши ўтказилди
Қирғизистон МДҲга аъзо давлатларнинг саноат сиёсати кенгашининг 9-йиғилишига мезбонлик қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининт хабар қилишича, Қирғизистон республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирлигида бўлиб ўтган МДҲ саноат сиёсати кенгашининг 9-йиғилишида кенгаш аъзолари ва Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бу республикларнинг тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашди.
Қирғизистон республикаси Иқтисодиёт ва савд вазири Дониёр Амангелдиев МДҲ умумий тарихиий, маданий ва иқтисодий алоқларага эга бўлган давлатлардан иборат деб айтди.
У шунингдек Евроосиё минтақасининг геосиёсий шароитлари, жаҳон бозорларидаги тебранишлар ва айрим мамлакатларнинг санкция босимлара ва тазйиқларига кўра, МДҲга аъзо давлатлар ниҳоят ўз валюталаридан тижорат амалийтларда фойдаланишга киришдилар деб изоҳлади.
Амангелдиев ўз сўзларида бу иттифоқ мамлакатлари ўртасида саноат коопперацияси кенгаётганига эътибор қаратиб, ўтган йили Қрғизистон ташқи савдоси ҳажми 2021 йилга нисбатан 41,8 фоизга ошганини маълум қилди
2022 йилда эса Қирғизистонда саноат ишлаб чиқариш 11 фоизга ошди ва бу эса озиқ овқат маҳсулотлари, тўқимачилик ва асосий метал маҳсулотларини ўз ичига олади.
Мазкур кенгашнинг навбатдаги йиғилиши 2024 йилда Россия мезбонлигида ўтказилиши кутилмовда.