Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
(last modified Fri, 21 Feb 2025 11:52:08 GMT )
феврал 21, 2025 16:52 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар
    Ўзбекистон ва Россия президентлари ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин 21 февраль куни телефон орқали мулоқот чоғида Ўзбекистон-Россия муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Газета сайтининг Ўзбекистон президенти матбуот хизматига таяниб хабар қилишича, Томонлар Владимир Путиннинг ўтган йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларининг амалга оширилиш натижаларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон ва Россия етакчилари савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликдаги асосий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатини таъминлаш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудларида саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратдилар.

Мирзиёев ва Путин я етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.