Трамп ва Туркиянинг Сурия шимолига қилган ҳужуми
Америка президенти Дональд Трамп минтақадан америкалик кучларини чиқариш билан Сурия шимолига ҳужум қилиш учун Туркияга ижозат беришига қарамай, энди ошкора тарзда ўз позициясини ўзгартириб, Анкарага қарши санкция эълон қилиш дастурини содир этди.
Дональд Трамп душанба куни 14 октябрда бир баёния нашр этиб, унда Туркияга қарши эълон қилинадиган санкцияларнинг тафсилотини эълон қилди.
Америка президенти ушбу баёнияда, бу фармон содир этилиши билан Сурия шимолида Туркиянинг барқарорсизлигини келтириб чиқаришга кўмак берадиган шахслар ҳамда Туркия давлатининг собиқ ва ҳозирги расмийларига қарши санкция жорий этишга рухсат берилади,-деб таъкидлади.
Трампнинг айтишича, Туркиядан импорт қилинадиган пўлад тарифлари ҳам 50 фоизга оширилади ва зудлик билан 100 миллиард долларлик савдо келишуви бўйича Туркия ва Америка молия вазирлигининг музокаралари тўхтатилади.
Трамп шунингдек, Туркия раҳбарлари хатарли ва бўзғинчи бу йўлни давом эттирсалар, унда мен тез суратда Туркия иқтисодини нобуд қилишга тайёрман,-деб таҳдид солди.
Трамп баниёсининг давомида, содир этилган бу буйруқ АҚШ-га кириш олдини олиш, мол-мулкни мусодира қилиш, молиявий санкцияларни ўзига қамраб оладиган кенг кўламли амалларни жорий этишга имкон яратади,-деб қўшимча қилинади.
Трамп мен Суриядаги ҳозирги вазъият, айниқса Сурия шимол-шарқида ҳарбий амалиётларни ижро этишда Туркия давлатининг амалга оширган охирги сайъ-ҳаракатини миллий фавқулодда вазъият деб эълон қиламан,-деб эслатиб ўтди.
Америка ғазначилик вазирлиги ҳам Туркиянинг мудофаа ва энергетика вазирлиги ҳамда ички ишлар, мудофаа ва энергетика вазирларига санкция эълон қилди.
Америка мудофаа вазирлиги Туркиянинг Сурия шимолида амалга оширган ҳарбий амалиётини ИШИД террористик гуруҳи билан қарши курашишни заифлантирадиган амалиёт деб эълон қилиб, Нато ташкилотидаги иттифоқчиларидан Туркияга қарши санкция жорий этишларини қатъийлик билан сўради.
Туркия билан қатъий муносабат қилиш ва унга қарши санкциялар жорий этиш учун Америка Конгрессининг босим ўтказиши ҳамда Сурия шимолига ҳужум қилиш учун Анкарага ижозат бериши учун Трампни жиддий танқид остига олишлар Трампни Туркияга нисбатан қаттиқ позиция олишига сабаб бўлганга ўхшайди.
Бироқ, бундан олдин Туркия иқтисодини нобуд қиладиган санкцияларни жорий этиш ваъдасини берган Трамп эндиликда, жиддий бўлмаган санкцияларни жорий этиш билан кифояланиб қолди.
Бу масала шуни кўрсатадики, Трамп қарши томонни қурқитиш ва буй сундириш учун таҳдид солиш қудрати ёки мақсадига эга бўлмасдан ҳаддан ташқари сафсаталарни баён этади.
Бироқ, Сурия шимолида жойлашган америкалик 1000 нафар ҳарбийларни ушбу мамлакатдан чиқариш шундан далолат берадиким, Америка президенти Сурия армияси ва Сурия шимолидаги курдлар билан Туркия ўртасидаги низоларда Америка кучларининг тўқнашишини хоҳламайди.
Америка мудофаа вазири Марк Эспер якшанба куни СиСиЭс телеканали билан қилган сўҳбатида, Сурия шимолидан Америка ҳарбийларини чиқариш Трампнинг дастури билан ижро этилади,-деб айтди.
Муҳим масала шундан иборатким, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдўғон Америка ва Европадан бошлаб Ғарб мамлакатларининг кенг босим ўтказишига қрамай иқтисодий ва қурол-яроқларга санкциялар жорий этиш каби Анкарага қарши санкцияларнинг жорий этилиши ва сиёсий босимларни кенгайтиришига қарамай Сурия шимолида Туркия кучлари амалиётларини тўхтатиш дастури содир этишни хоҳламайди.
Эҳтимол у Туркия иқтисоди Американинг санкцияларига чидай олади ва ҳозирги шароитда Трамп давлатининг санкциялари ушбу мамлакатга жиддий зарба бера олмайди деган тасаввурга эга бўлиши мумкин.
Трамп ижро этилган сценарияни эътиборга олган ҳолда, бошқа масала шундан иборатким, Вашингтон Сурия шимолига ҳужум қилиш учун Туркияга ижозат бериб, энди ушбу амалиётни тўхтатиш учун Анкарага қарши босим ўтказиб, Сурия шимолида фойдасиз урушга гирифтор этиш мақсадида Анкарага тузоқ қуймоқда.
Бироқ, Туркиянинг ҳарбий сайъ-ҳаракати европаликларнинг аксиламал кўрсатишлари сабабига айланиб, қурол-яроқларга санкция жорий этилишига қўшимча, яқин келажакда иқтисодий санкциялар жорий этилиши ҳам назарга олинган.
Шу тартиб билан Европа Иттифоқи билан Анкаранинг алоқалари хиралишиб қолади қолади ва Вашингтон ҳам Хитой ва Россия билан алоқани кенгайтириш ва Россиядан С-400 ракета системасини жойлаштириш ҳамда уни сотиб олиш каби Американинг талабларига Туркиянинг буй сунмасликларини эътиборга олиб, ушбу баҳоналар билан Анкарани ўзининг санкциялари тасири остида жазо беришни ишчи дастурига киритган.
-
АҚШ давлати Туркиянинг 2 вазирлиги ва 3 нафар вазирига қарши санкция қўллади
-
Трампнинг турк ва курдларга қилган тавсияси: ИШИД террорчиларин қочишига ижозат берманг