Америка вакиллар палатаси Дональд Трамп импичментига овоз берди
(last modified Thu, 19 Dec 2019 11:37:50 GMT )
декабр 19, 2019 16:37 Asia/Tashkent
  • Америка вакиллар палатаси Дональд Трамп импичментига овоз берди

Ҳафталар давом этган тадқиқотлардан кейин охири Америка Конгресси вакиллар палатаси Дональд Трампнинг импичментига овоз берди.

2019 йил 18 декабр куни АҚШ вакиллар палатаси қабул қилган қарори билан Трамп импичментга юзмаюз бўлган Американинг  учинчи президенти ва жумҳурийчиларнинг биринчи президентига айланди.

Қудратдан сўистеъмол қилиш ва Конгресс вазифаларини бажаришда монея яратишни ўзига қамраб олган Трампга қарши эълон қилинган иккита айбловнинг ҳар бири 229 ва 230 овоз билан тасдиқланди.

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, демократлар АҚШ вакиллар палатасида 233-та овоз бериш ихтиёрига эгалар ва касб этилган овозлар шундан далолат берадиким, демократларнинг айримлари Трампнинг импичментига овоз беришмади. 

Энди, АҚШ вакиллар палатасида Америка президенти импичменти жараёни охирга етганидан кейин навбат Сенат мажлисига етадиким, суд терговини ташкил этиш билан қуйилган айбловларни текширади. Бироқ, жумҳурийчиларнинг Трампга нисбатан вафодор қолишлари Америка президентини гуноҳкор деб билиш ва  жумҳурийчилар назорати остида бўлган Сенатда уни истеъфога чиқариш масаласида овозларнинг учдан икки қисмига етмаслик эҳтимоли мавжуддир. Демократлар Трампни ишдан бушатиш учун жумҳурийчилар сенаторларининг минимал даражада  20-та овозига эҳтиёж сезишади. Ҳолбуки, жумҳурийчиларнинг ҳатто бир нафари ҳам Трамп импичментига овоз бермади.

Сенатда Трампнинг мустаҳкам мавқеи жумҳурийчилар энг қисқа вақт ичида суд муҳокамасини ўтказишлари ва АҚШ вакиллар палатасида қуйилган айбловлардан президентни оқлашни таъкидлашлари сабабига айланган.

Сенатда аксариятни ташкил этувчи жумҳурийчиларнинг раҳбари (Mitch McConnell) Мич Мак Коннел АҚШ вакиллар палатасида импичментга овоз беришдан кейин Сенат президент Трампни муҳокамасини январ ойида ўтказади,-деб айтди. 

Бироқ, Трамп муҳокамасига унга яқин бўлган айрим шахсларни даъват этишнинг олдини олиш учун Мич Мак Коннелнинг қарори демократларнинг ғазабланишлари сабабига айланди.

АҚШ Конгресси вакиллар палатасининг разведка бўйича қўмитасининг раиси Адам Шифф Трампга нисбатан қуйилган иккита айблов лойиҳаси тасдиқланишидан кейин Америка диктаторликка айланиб қолишига ижозат бермаслик керак ... Энди, Сенатда аксариятни ташкил этувчи томонлар раҳбари Трампни адолат билан муҳокама қилишга ижозат берадими ёки йўқми деган  савол вужудга келади,-деб таъкидлади.

Тахминларга кўра, агар демократлар ўз манфаати ва салиқалари асосида суд муҳокамасини ўтказиш учун демократларда ишонч бўлмаса, унда вакиллар палатасининг чоршанба куни қабул қилган қарорини Сенат мажлисига жўнатишдан ўзларини тийишлари мумкин. Бундай вазъиятда, Трамп муддатлар давомида Сенатдан оқлаш ҳукмини олишга эришолмайди. Американинг тарихида Трампнинг импичменти Америка президентлигининг биринчи даврида илк импичмент бўлиши сабабли унинг якуний натижаси президентлик сайловида Трампнинг яна қатнашишига катта тасир етказади. Жумҳурийчилар тезроқ импичмент масласидан қутилиш ва 2020 йилги сайловларда қайта ғалаба қозониш учун умидвор бўлишмоқда. Ҳолбуки, демократлар эса импичмент мавзўси ва Трампга нисбатан қуйилган айбловни сайловлар ўтказилиши кечасигача давом эттириш, Трамнинг мағлуб бўлиши ҳамда  ўзларининг ғалаба қозониш имкониятини яратишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Бироқ, Трампнинг импичменти Америка бўйлаб сайлов натижаси эълон қилинадиган 2020 йил ноябр ойги президентлик сайловида жумҳурийчилар ёки демократлар ғалаба қозонишлари маълум эмас.