Қирғизистон Республикаси президенти умра зиёратини адо этди (Фотожамланма)
(last modified Sat, 21 Dec 2019 10:54:29 GMT )
декабр 21, 2019 15:54 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Республикаси президенти умра зиёратини адо этди (Фотожамланма)

Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков ва қирғизистонлик бир гуруҳ амалдорлар Умра зиёратини бажаришди. Бу ҳақда Вечерний Бишкек нашри хабар бермоқда.

Қирғизистон президенти матбуот хизматига кўра, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазизнинг таклифига биноан Қирғизистон делегацияси 15–17 декабрь кунлари расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган.

Ташрифда давомида Сооронбой Жээнбеков Саудияда ўқиб, ишлаётган қирғизистонликлар билан ҳам кўришган.

Шунингдек, Қирғизистон Республикасининг Ар Риёддаги элчихонасининг янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ёрлиқ