Эрон Американинг террористик амалиёти учун қаттиқ қасос олишни таъкидламоқда
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i49491-Эрон_Американинг_террористик_амалиёти_учун_қаттиқ_қасос_олишни_таъкидламоқда
Америка президентининг Эронга қарши баён этган душманона ва асоссиз изҳоротидан кейин Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Америка манфаатларини муҳофазат этгани учун Эрон ташқи ишлар вазирлигига даъват этилиб, унга Эроннинг эътирозлари етказилди.
(last modified 2021-08-01T08:56:27+00:00 )
Январ 06, 2020 16:28 Asia/Tashkent
  • Эрон Американинг террористик амалиёти учун қаттиқ қасос олишни таъкидламоқда

Америка президентининг Эронга қарши баён этган душманона ва асоссиз изҳоротидан кейин Швецариянинг Теҳрондаги элчиси Америка манфаатларини муҳофазат этгани учун Эрон ташқи ишлар вазирлигига даъват этилиб, унга Эроннинг эътирозлари етказилди.

Америка президенти Дональд Трамп Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қомондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиниши сабабли Американинг амалга оширган террористик амалиёти учун қасос олиниши ҳақида Эроннинг баён этган изҳоротига аксиламал кўрсатиб, ўзининг Твиттер саҳифасида, агар Эрон америкаликлар ёки Американинг манфаатларига ҳужум қилса, унда Америка Эрондаги 52 нуқта, жумладан маданий марказларга ҳужум қилади,-деб таҳдид солди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи Швецариянинг элчисига хитоб айлаб, Америка президентининг таҳдидли, душманона ва асоссиз изҳоротини ҳеч қачон қабул қилиб бўлмайди ва бу нарса халқаро қонунларни тўлиқ поймол этиш ҳисобланади,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Эрон халқи ва давлатининг истаги билан Исломий Жумҳурият ҳуқуқий ва сиёсий барча сайъ-ҳаракатларни амалга оширишига қўшимча, шаҳид генерал Қосим Сулаймонийни террор қилинишига қарши аксиламал кўсатиш учун бор ҳақ-ҳуқуқларини керакли замон ва маконда муҳофазат этади,-деб эслатиб ўтди.

Ўтган уч йил давомида Трампнинг амалга оширган сайъ-ҳаракати ўзига хос хусусиятга эгадир. Бу хусусият бошқаларни таҳқирлаш, қупол муносабатда бўлишда унинг хатти-ҳаракати ва сўзи ўртасида фарқ борлигидадир. Франция президентига ахмақ деб хитоб айлаш ёки минтақадаги араб шайхларини "соғин сигир " деб айтиши Трамп учун фарқ қилмайди.

Халқаро мавқега эга деб билган президентнинг ҳар қандай жиноятга қўл ўриши унинг ахлоқий ва руҳий касалликка гирифтор бўлишидан далолат беради. Унинг бу иши  Америка ёки бошқа мамлакатларнинг манфаатларига зарар етказгани у учун аҳамиятли эмас. 

Америка ушбу йиллар давомида қайси мамлакатга сафар қилмасин у ерда нотинчликлар келтириб чиқарди. Афғонистон, Ироқ, Ливия ва дунёнинг бошқа мамлакатларида буни мушоҳада этиш мумкин. 

Бундай хатти-ҳаракат албатта оғир аксиламалларга сабаб бўлади ва ўзбошимчалик ҳаракатлари учун Трамп жавоб бериши керак. Америка ва Эрон ўртасидаги муноқашаларнинг авж олишидан хавотирланаётган қўшни мамлакатлардан бошлаб Россия ва Хитой мамлакатлари томонидан Теҳронга йўлланган паёмлар, телефон орқали сўҳбатлар ва сафарлар Американинг террористик ҳаракатининг оқибатлари билан алоқадорлигини кўрсатади.

Бундай вазъиятда Америкадан қилмиши учун қасос олиш оқибатларига қарши Эронга қарши татҳдид солиш учун Трампнинг баён этган изҳоротини икки хил тафсир этиш мумкин:

Биринчиси шундан иборатким, Америка оғир товон тўлашини, кечириб бўлмадиган ва катта жиноят содир этганини яхши билади. Бинобарин Трамп қарши сайъ-ҳаракатларнинг олдини олишнинг йўли Эронга таҳдид солиш деб фарз этганким, бундай вазъиятда катта хатога йўл қуйди. Чунки Эрон зарур деб билган нарсасини ҳар қайси замон ва маконда амалга оширади ва албатта Американинг ҳар қандай сатҳдаги ҳаракатига жавоб қайтариш учун қудратга эгадир. 

Иккинчи хулоса шундан иборатким, Трампнинг Эронга қарши таҳдидларини Эроннинг эҳтимолий аксиламал кўрсатишини текшириш учун гижгижлантирувчи сайъ-ҳаракат деб талқин этиш мумкин.

Ҳар ҳолда, Трамп 2020 йилни террористик амалиёт билан бошлади ва унинг оқибати эса унинг иродаси билан охирга етмайди.

 

Шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ҳарбий бир стратег сифатида қайта-қайта терроризм билан қарши курашиш урушида Американинг ёлғон иддаоларини фош этди ва минтақада хавфсизликни таминлаш ва барқарорликни яратиш учун иддао қилувчи АҚШ-нинг Ғарбий Осиёдаги сиёсатини кескинликка юзмаюз этди.

 Генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиш Эрон, Ироқ ва Америкадан зарар кўрган барча мамлакатлар халқларининг  мусибатига айланди. Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг қомондони генерал Қосим Сулаймоний ва Ҳашд-уш-шаъбий раҳбарининг ўринбосари Абумаҳдий Ал-Муҳандис жанозалари билан шукўҳли тарзда видолашиш Трампга аниқ паёмни етказади.

Бугунги кунда Трампдан нафратланиш Эрон чегараларидан ўтиб, Ироқ, Афғонистон, Яман ва бошқа халқлар орасида ўз авжига чиққан. Шунинг учун бу ғазаб ва нафратланишни таҳдид билан  йўқ қилиб бўлмайди.  Трампнинг қурқинчли туши бу тадрижий ўлим ё худ қақшатқич зарбани кутишдир. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф бу масалани баён этиб, муқовимат дарахтининг бўйи юксалмоқда. АҚШ империяси жанубий-ғарбий Осиё билан хайрлашишга мажбур бўлади,-деб ёзди.